Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1060 счетида ҳисобда турган камомадни қандай қилиб бухгалтерия балансидан чиқариш мумкин? Бунда бухгалтерия ўтказмалари қанақа бўлади?
МЧЖ бухгалтерия ҳисоби бўйича баланснинг 1060 счетида идиш (тара) қолдиқлари мавжуд. Аслида эса ушбу идиш қолдиқлари омборхона мавжуд эмас.


Ответы экспертов
Ответов: 396
22.05.2017

Ушбу ҳолатда омборхонада мавжуд бўлмаган, аммо бухгалтерия балансида акс эттирилган идишларни белгиланган тартибда инвентарлашни ўтказиб, аниқланган камомадни ҳисобдан чиқаришингиз мумкин.

Инвентеризация ўтказилиши мажбурий саналган ҳоллардан бири – бу моддий жавобгар шахслар алмашиниши (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида), жумладан бош бухгалтер ўзгариши ҳисобланади.

Корхона бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерия ҳисоботи маълумотларининг ишончлилигини таъминлаш учун корхона захираларни инвентаризация қилиши керак. Инвентаризация жараёнида захираларнинг мавжудлиги, ҳолати ва баҳоланиши текширилади ва ҳужжатлар билан тасдиқланади (19-сон БҲМСнинг 1.3-банди).

Товар-моддий захираларини инвентарлаш тартиби 19-сон БҲМСнинг 3.37 - 3.49 - бандларида батафсил ёритилган.

Инвентарлаш ва текшириш натижалари бўйича захираларни сақлаш ва ҳисобга олишдаги камомадларни бартараф этиш ва моддий зарарни қоплашга доир тегишли қарор қабул қилинади. Шу билан бирга далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатнома комиссия томонидан тузилади. Комиссия таркибига тегишли мутахассислар, бухгалтерия ишчилари ва тара сақланиши жавобгарлиги қўйилган шахслар киришлари лозим. Комиссия тарани текширади ва унинг омборда йўқлиги сабабини, бунда айбдор шахсларни аниқлайди. Далолатнома корхона раҳбари ёки унинг вакил шахси томонидан тасдиқлангандан сўнг тара бухгалтерияда ҳисобдан чиқарилади.

Инвентаризация жараёнида аниқланган товар-материал захираларининг камомади ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади (АВ томонидан 06.04.2004й. 1334-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг ):

  • дебет 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;
  • кредит товар-материал захираларини ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900).

Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан товар-материал захираларининг камомадидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

  • дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;
  • кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти

Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматидан паст бўлса, кўрилган зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

  • дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қийматига;
  • дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати ва кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қиймати ўртасидаги фарқига;
  • кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматига.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика