Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кадастр хизмати фаолиятини амалга оширишда (акциз солиғи, недра солиғи тўловчиси бўлмаса) ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб ҳисоблана оладими? Ёки давлат корхонаси сирасига киргани учун умумбелгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланадими?
«Давлат кадастр хизмати» - фаолият коди 84200. Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003й. 439-сонли қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига асосан 84200 ХХТУТ фаолият коди бўйича (транспорт, уйжой-коммунал хўжалик, маиший хизмат, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва фан соҳасида воситачилик хизматлари.) ишчилар сони 1-20 гача бўлса ташкилот микрофирма, 21-50 гача бўлса кичик корхона ҳисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 224
24.05.2017

Ягона солиқ тўловини тўлаши мумкин бўлган юридик шахслар жумласига микрофирмалар ва кичик корхоналар киради (ягона ер солиғи, қатъий белгиланган солиқ, акциз ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларидан ташқари) (СКнинг 350-мод.).

2017 йил 1 январдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар ВМнинг 24.08.2016й. 275-сонли қарори билан тасдиқланган классификацияга асосан аниқланади.

Ушбу классификация нотижорат ташкилотларига тадбиқ этилмайди. Яъни нотижорат ташкилотлари кичик тадбиркорлик субъекти бўлиб ҳисоблана олмайди, тегишинча улар ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳам бўлолмайди.

Нотижорат ташкилотлари ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин (ФКнинг 40-мод.).

Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар.

Агар корхонангиз устав (низом)га асосан нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, унда ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлолмайди. Бу ҳолатда корхонангиз тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан умумбелгиланган солиқларни тўлаши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика