Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Маҳсулот сотиш ва хом-ашё материаллар сотиб олиш жараёнида интернет орқали (ксеронусха) шартномалар тузиш, счет фактураларга имзолар қўйдириш, ишонч қоғозларини алмашиш мумкинми? 2. Агар муносабатлар судлашиш даражасига етиб борганда қандай оқибатлар келиб чиқади?
МЧЖ шаклидаги корхонамиз маҳсулот сотиш ва хом ашёларни сотиб олиш жараёнида харидорлар бошқа вилоятларда эканлиги сабабли шартномалар, счет фактуралар ва ишонч коғозларини интернит орқали (ксереонусха) куринишида расмийлаштирмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 159
26.05.2017

Тадбиркорлик фаолияти давомида тузиладиган ҳужжатлар шакли ва уларни тузиш тартиби бўйича талаблар қонунчилик нормаларидан келиб чиқади:

1. Хўжалик шартномаси ёзма равишда тузилиши лозим. Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин (“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қ-н 11-м 2-қ.).

Хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади (ФКнинг 107-м 4-қ).

Демак, маҳсулот сотиш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш) шартномаларини шартнома тарафлари электрон алоқа орқали ўзаро ҳужжатларни алмашиш йўли билан тузишлари мумкин[1].

Ҳисобварақ-фактура қоғоздаги шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида тузилиши мумкин (СКнинг 222-м 2-қ). Электрон ҳужжат деганда электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот тушунилади (“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қ-н 5-м.). Демак, электрон шаклда тузилган ҳисобварақ-фактура албатта электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.

Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан қонунда белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланиши керак. (АВда 27.05.2003й. 1245-сон рўйх. Низомнинг 3-б.). Ишончномани бериш чоғида корхона танлаган унинг шаклига боғлиқ ҳолда ишончнома ишончномалар дафтари корешогида ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади (Низомнинг 2-б.). Юқоридаги қоидалардан кўриниб турибдики, Низомда ишончномани электрон тарзда расмийлаштириш тартиби назарда тутилмаган.

2. Хужжатларни қонунчиликда белгилган тартибга риоя қилмасдан расмийлаштириш муайян ҳолатдан келиб чиққан ҳолда МЖтК[2]нинг 175-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий жавобгарликка (солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш) сабаб бўлиши мумкин[3].

 


[1] Бу шартномаларни электрон тижорат соҳасида шартномалардан фарқлаш лозим. Электрон тижоратдаги шартномаларни  тузиш тартиби 2.06.2016й. 185-сон ВМҚга 1-иловада кўрсатилган.

[2] Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

[3] бу ҳуқуқбузарлик бўйича ЭКИҲнинг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика