Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қайта ташкил этиш жараёнида бирлаштирилаётган корхонада қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? Бирлаштирилаётган ташкилотда 8500 ва 8700 счетлари қандай ёпилади?
МЧЖ шаклидаги А ташкилот ўзининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини Б ташкилотга ўтказиб бирлаштирилаяпти. А ташкилот таъсисчилари 2 та жисмоний шахсдан иборат бўлиб, таъсисчиларининг улушлари тенг микдорда 50%дан, таъсисчи Ахмедов 2 000 000, таъсисчи Ботиров 2 000 000 дан қилиб белгиланган. Устав фонди шунча миқдорга тўлиқ шакллантирилган. А ташкилотнинг балансининг хусусий капитал қисми бухгалтерия ҳисобварақларида 8300 счетда 4 000 000 сўм, 8500 счетда 20 000 000 сўм, ҳамда 8700 счетда манфий салдо билан ( -856 000 000) сўм миқдорида қолдиқ мавжуд.


Ответы экспертов
Ответов: 342
31.05.2017

Қайта ташкил этиш жараёнида бирлаштирилаётган корхонада барча баҳоловчи ва тартибга солувчи (контрактив ва контрпассив) счетлар ёпилган бўлиши керак, чунки қайта ташкил этиш жараёнида бухгалтерия ҳисоби счетлари бўйича маълумотлар эмас, балки мулк ва мажбуриятлар топширилади (23 – сон БҲМС 20-банди).

Бирлаштирилаётган (яъни, А) корхонада ўтказмалар қайта ташкил этиш жараёнида активларнинг қандай баҳода топширилаётганлигига боғлиқ. Автивларнинг мумкин бўлган баҳолари 23-сон БҲМСга иловада келтирилган.

Агар (Б) корхонага топширилаётган активларнинг баҳолари уларнинг баланс қийматидан фарқ этса, бирлаштирилаётган (А) корхона қайта ташкил этишдан олин активларни қайта баҳолаши зарур, чунки топшириш далолатномасидаги маълумотлар молиявий ҳисоботдаги маълумотларга тўғри келиши керак. Молиявий ҳисобот топшириш далолатномасини тузиш учун асос бўлади.

Қиймати ошган узоқ муддатли активлар баланс қийматидаги фарқи.

8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счёти билан боғлиқ ҳолда акс эттирилади.

Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида акс эттирилади.

Қолган бошқа барча активлар қайта баҳолаш натижасида қиймати ошса, 9390 " Бошқа операцион даромадлар" счети билан, камайса – 9430 " Бошқа операцион харажатлар" счети билан боғлиқ ҳолда акс эттирилади.

Активлар қиймати таъсисчилар қарори ва топшириш далолатномасига мувофиқ ҳолатга келтирилгач ҳамда барча баҳоловчи ва тартибга солувчи счетлар ёпилгач, бирлаштирилаётган (А) корхонанинг якуний молиявий ҳисоботи тузилади.

Бунда таъсисчилар қарорида устав фонди қиймати ва барча таъсисчиларнинг ундаги улуши кўрсатилиши керак. Қайта ташкил этишда устав фонди иккита қайта ташкил этилаётган корхоналар устав фондига тенг бўлиши шарт эмас.

Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан, шу жумладан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналарнинг ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади (23-сон БҲМС 41-банди).

Агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.

Агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим (23-сон БҲМС 42-банди).

Хулоса:

  • 8500 «Резерв капитали» ва 8700 «Тақсимланмаган фойда» счетлари қайта ташкил этилаётган (А) корхонанинг якуний молиявий ҳисоботида қолдиққа эга бўлиши мумкин, яъни ушбу счетларни ёпиш шарт эмас.
  • Таъсисчилар қарори ва (ёки) қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома қайта ташкил этиш жараёнида топширилаётган мулкларнинг баҳоси ҳамда ҳуқуқий ворис корхонанинг устав капитали миқдори ҳақидаги маълумотларни акс эттириши керак.
  • Ҳуқуқий вориснинг устав капитали қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари суммаси билан бир хил бўлмаслиги мумкин. Унинг устав капитали жумладан ўз манбалари (тақсимланмаган фойда, резерв капитали, қўшилган капитал) ҳисобига шакллантирилиши мумкин.
  • Ҳуқуқий ворис ўзида барча активлар, мажбуриятлар ва устав фонди миқдорини таъсисчилар қарорига мувофиқ акс эттиргач, баланснинг актив ва пассив қисмидаги фарқ гудвилл (мусбат ёки манфий) ҳисобини юритувчи счет билан тартибга солинади.
  • Гудвиллни харажат ёки даромадлар ҳисобига ҳисобдан чиқариш 7-сон БҲМСнинг §9 бўлимида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика