Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. "А" ташкилотни "С" қўшма корхонага бирлаштириш учун "А" ташкилотда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? 2. "А" ташкилотни "С" қўшма корхонага бирлаштириш учун "С" қўшма корхонада қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? 3. "А" ташкилотни "С" қўшма корхонага бирлаштириш жараёнида "А" ташкилот балансининг хусусий капитал қисмидаги 8500 счет, 8700 счетларни қай тартибда ёпиш мумкин? 4. "С" қўшма корхонанинг 8300 счетида қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади? 5. Таъсис ҳужжатларига қандай тартибда ўзгартириш киритишни тавсия этасиз?
2017 йил 05 май санасида МЧЖ шаклидаги "А" ташкилот хамда Чет эллик "Б" ташкилот билан биргаликда республикамизда "С" кушма корханани ташкил этишди. Таъсисчиларининг улушлари куйидагича: "А" ташкилотнинг улуши 310 минг АКШ доллар "Б" ташкилотнинг улуши 300 минг АКШ доллар 2017 йил 10 май санасигача "С" кушма корханада хеч кандай операция амалга оширилмади. 2017 йил 10 май санасида "А" ташкилот узининг барча хукук ва мажбуриятлари билан С кушма корхонага бирлаштирилмокчи. А ташкилотнинг тасисчилари 2 жсмоний шахсдан иборат. Таьсисчиларнинг устав фондидаги улушлари тулик шакллантирилган булиб, улар куйидагича 1. Камолов А. 200 млн сум 2. Жамолов Т. 200 млн сум 2017 йил 10 май санасида кушма корхона тасисчиларинг йигилиш баенномасига кура "А" ташкилотнинг "С" кушма корхонага киритиш керак булган улушини "А" ташкилотнинг таьсисчилари киритиши белгиланган. Шу билан бирга йигилиш баенномасида йигилиш баенномасида "А" ташкилот тасисчиларининг "А" ташкилот устав фондига олдин киритган устав фонди микдори хисобга олиниши белгиланган. Яни 310 АКШ долларни таксимоти Камолов А. 50% (155 минг АКШ доллар-200 млн сум), хамда Жамолов Т. (155 минг АКШ доллар-200 млн сум.) 50% улуш асосида шакллантириши белгиланган. "А" ташкилотнинг балансининг хусусий капитал кисми бухгалтерия хисобваракларида 8300 счетда 400 млн сум, 8500 счетда 2 00 млн сум, хамда 8700 счетда 1255 млн сум микдорида колдик мавжуд.


Ответы экспертов
Ответов: 292
24.05.2017

Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилиш (бирлашиш) шаклида қайта ташкил этилганида таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, фақат таъсис ҳужжатларини янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин (ВМҚ 09.02.2017 й. 66-сон 1-ил. 21–б.). 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 311
02.06.2017

1.Бирлаштирилаётган (яъни, “А”) корхонада ўтказмалар қайта ташкил этиш жараёнида активларнинг қандай баҳода топширилаётганлигига боғлиқ. Автивларнинг мумкин бўлган баҳолари 23-сон БҲМСга иловада келтирилган.

Агар (“С”) корхонага топширилаётган активларнинг баҳолари уларнинг баланс қийматидан фарқ этса, бирлаштирилаётган (“А”) корхона қайта ташкил этишдан олин активларни қайта баҳолаши зарур, чунки топшириш далолатномасидаги маълумотлар молиявий ҳисоботдаги маълумотларга тўғри келиши керак. Молиявий ҳисобот топшириш далолатномасини тузиш учун асос бўлади.

Қиймати ошган узоқ муддатли активлар баланс қийматидаги фарқи

8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счёти билан боғлиқ ҳолда акс эттирилади.

Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида акс эттирилади.

Қолган бошқа барча активлар қайта баҳолаш натижасида қиймати ошса, 9390 " Бошқа операцион даромадлар" счети билан, камайса – 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счети билан боғлиқ ҳолда акс эттирилади.

Активлар қиймати таъсисчилар қарори ва топшириш далолатномасига мувофиқ ҳолатга келтирилгач ҳамда барча баҳоловчи ва тартибга солувчи счетлар ёпилгач, бирлаштирилаётган (“А”) корхонанинг якуний молиявий ҳисоботи тузилади.

2.Мажбурият тугатилган, қарздор ва кредитор бир шахс бўлган тақдирда, яъни қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этишда қатнашаётган тарафлар ўртасида қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки бухгалтерия балансига қуйидагилар киритилмайди (23-сон БҲМС 26-банди):

а) қайта ташкил этилаётган корхоналар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан дивидендлар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичлар;

б) қайта ташкил этилаётган баъзи корхоналарнинг қайта ташкил этилаётган бошқа корхоналар устав капиталига жойлаштирган маблағлари;

в) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китобларини, шу жумладан ўзаро операциялар натижасида олинган даромад ва кўрилган зарарларни тавсифловчи бошқа активлар ва мажбуриятлар.

Бу шуни англатадики, С корхона дастлабки бухгалтерия балансига “А” корхонанинг 0600 счетидаги инвестицияларни киритмайди ва ўз устав фондидан “А” корхонанинг улушини чегириб ташлайди. Қайта ташкил этиш бўйича операцияларни ҳисоб регистрларида акс эттириш учун транзит счетлардан, масалан 0000 счетидан фойдаланиш қулай. Қайта ташкил этишда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Дебет 0000 «Транзит счет» - “А” корхонанинг устав фондидаги улуши суммасига.

Кредит 8330 «Пай ва улушлар».

“С” корхонанинг устав фондига “А” корхонанинг киритиши лозим бўлган улуши бўйича мажбуриятлари, шунингдек, “А” корхонанинг молиявий инвестицияларни ва “С” корхонанинг устав фондидаги “А“ корхонанинг улушини  ҳисобга олувчи счетлари ёпилган бўлиши керак.

Бунда “А” корхонанинг инвестициялари топшириш далолатномасига киритилмайди ва “С” корхонасида актив сифатида акс эттирилмайди.

Дебет Мулкларни ҳисобга олувчи счетлара

Кредит 0000 «Транзит счет» - топшириш далолатномасига мувофиқ топширилган мулкнинг қиймати.

Дебет 0000 «Транзит счет»

Кредит Мажбуриятларни ҳисобга олувчи счетлар – қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворисга топширилаётган мажбуриятлар суммаси.

3. 8500 «Резерв капитали» ва 8700 «Тақсимланмаган фойда» счетлари “А” корхонанинг якуний ҳисоботида қолдиққа эга бўлиши мумкин, яъни уларни ёпиш шарт эмас.

Аммо, ҳисобга олиш керакки, 8500 ва 8700 счетларида қолдиқ акс эттирилган бўлсада, ҳуқуқий ворис корхонанинг даслабки балансида улар резерв капитали ва тақсимланмаган фойда сифатида акс эттирилиши мумкин эмас, чунки улар мулк ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счетларга кирмайди. Ушбу счетлар бўйича қолдиқлар қайта ташкил этишда ҳуқуқий вориснинг устав фондини кўпайтириш учун манба сифатида ҳисобга олиниши мумкин. Акс ҳолда улар (манфий) гудвиллнинг қийматига таъсир кўрсатиши мумкин.

Хулоса 23-сон БҲМС билан белгиланган қуйидаги тартибларидан келиб чиқади:

  • Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан, шу жумладан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналарнинг ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади (23-сон БҲМСнинг 41-банди).
  • Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" миқдорий кўрсаткичи билан тартибга солиниши лозим (23-сон БҲМСнинг 41-банди).
  • Агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим. (23-сон БҲМСнинг 42-банди).
  • Агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим (23-сон БҲМСнинг 42-банди).

4.“С” корхонаси устав фондининг жисмоний шахслар Камолов ва Жамоловларга тегишли қисми қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дебет 0000 «Транзит счет»

Кредит 8330 «Пай ва улушлар» - қайта ташкил этиш ҳақидаги қарорга мувофиқ улушлар суммасига.

Агар қайта ташкил этиш асносида Камолов ва Жамоловларда “С” корхонанинг устав фондига улушлар бўйича қарзлари юзага келса, бу “С” корхонанинг дастлабки балансида акс эттирилиши керак. Ҳисоб регистраларида  бу ҳолат қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

Дебет 4610 «Таъсисчиларнинг Устав капиталига киритмалар бўйича қарзлари»

Кредит 0000 «Транзит счет» - Устав фондига қарз суммаларига.

Ҳуқуқий вориснинг қайта ташкил этиш натижасидаги актив ва мажбуриятларнинг ошишини акс эттириб бўлгач, транзит счетда қолган қолдиқ ғ бу гудвилл қийматидир. Гудвиллнинг қиймати тегишли счетларга ёпилиши керак (0000 счети дебетидаги қолдиқ – мусбат гудвилл, кредитидаги – манфий).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика