Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Агар биз 400 нафар ишчи ходимлар билан ишласак шу аснода йирик корхона хисобланамизми ёки кичик бизнес субъект холатда коламизми? 2. Агар йирик корхона хисобига утиб трикотаж махсулотлари ишлаб чикарсак ВМ нинг 17.05.2017-йил кунги №290 сон карорига тушамизми?
ВМ сининг 17.05.2017 йил кунги 290-сон карорида валюта тушумини мажбурий сотишдан озод килинадиган руйхатлар келтириб утилган. Хозирда бизнинг корхонамиз ишчилари 200 нафардан ошмаган холатда ягона солик тизими буйича ишлаб келмокдамиз. ушбу мажбурий сотишдан озод килинганлар руйхати буйича тайёр трикотаж махсулотлари хам курсатиб утилган. хозир биз ушбу карорга тушяпмиз. Лекин шу йил 3-4 чорак лар давомида ишлаб чикаришимизни кенгайтириб ишчи ходимларимиз сонини 400 нафарга етказмокчимиз.


Ответы экспертов
Ответов: 97
31.05.2017

1. Тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ходимларининг сони 200 нафардан ошган тақдирда йирик корхоналар сирасига киради, чунки кичик корхоналардаги ходимларнинг максимал сони қонунчиликда 200 нафар деб белгиланган (ВМ 275-сонли 24.08.2016 йилги Қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичи).

2. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилги №290-сонли қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Тартибига (ЎзР ВМнинг 29.06.2000 йилги 245-сонли қарори б-н тасдиқ-н) ўзгартириш киритилиб, тайёр трикотаж маҳсулотларидан келиб тушадиган валюта маблағлари, уларни ишлаб чиқарган корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва таснифланишидан қатъий назар, мажбурий сотишдан озод этилган.

Яъни, йирик корхоналар томонидан ҳам валютага сотилган бундай маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилги №290-сонли қарори билан белгиланган имтиёз таъсир доирасига киради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика