Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бош хисобчи эски даврлар учун, яъни унга тегишли булмаган даврлар учун маъмурий жавобгарлик тортилиши тугрими?
Мен ташкилотга 2016 йил октиябр ойида Бош хисобчи лавозимига тайинландим ва 2017 йил феврал ойида вилоят Солик бошкармасидан навбатдаги режали текширув утказилди 5 йиллик ва аникланган камчилик (камомад) юзасидан бош хисобчи ва рахбарга ЭКИХ 1-баравари микдорида маъмурий жарима солинди....маъмурий жарима кандай тартида белгиланади? Менга тегишли булмаган даврлар учун тузилган далолатномага имзо чекишм канчалик тугри? менга тегишли булмаган даврлар учун мен маъмурий жавобгар хисобланаманми? агар ушбу холат буйича менинг хукукларим бузилган булса кимга мурожаат килишим мумкин? жавоб учун олдиндан рахмат!


Ответы экспертов
Ответов: 277
29.05.2017

Бухгалтерни маъмурий тартибда жаримага солиниши мумкин бўлган қонунбузарликлар МЖтК назарда тутилган. Масалан, солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш (175-модда) ёки бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш (175-1-модда). Жавобгарликни чегаралаш муаммоси олдинги бухгалтернинг фаолият давридаги қоидабузарлик аниқланганда юзага келади. Шунинг учун қуйидаги савол туғилиши табиий: ким маъмурий жавобгарликка тортилиши керак: олдинги ёки янги бухгалтерми?

Ушбу саволга жавобни эксперт С. Латиповнинг «Ишдан «қочган» бухгалтернинг мероси» (14.02.2017 йилдаги 7 (604)-сон «Норма маслаҳатчи» газетаси) маколасидан олишингиз мумкин. Унга кўра, амалиётда кўпинча иккала бухгалтернинг иш даврлари эътиборга олинади. Воқеа ва жараёнлар улар иши даврларининг вақт чегараси ичида ривожланиши мумкин. Масалан, бухгалтерия ҳисобининг бошланғич ҳужжатларини аввалги бухгалтер, улар асос бўлган ҳисоботни эса янги бухгалтер тузганда.

Ўша маколада ёзилишича, бундай ҳолда қуйидагилардан келиб чиқиш лозим. Маълумки, бухгалтерия ҳисоботлари бошланғич ҳужжатлар асосида тузилади. Шу тариқа, бошланғич ҳужжатдаги хато туфайли бухгалтерия ҳисобида хатолар вужудга келганда жавобгарлик уни имзолаган бухгалтер зиммасига тушади. Ва аксинча, агар ҳисоботда бошланғич ҳужжатларда бўлган ахборот бузиб кўрсатилса, жавобгар янги бухгалтер бўлиши керак.

Ушбу қоида анча универсал бўлиб, уни нафақат моддий, балки маъмурий, шунингдек жиноий жавобгарлик масалаларини кўришда ҳам қўллаш мумкин. Шу сабабли раҳбар бухгалтер билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда бухгалтерия ҳужжатларининг рўйхати ва уларни қабул қилиш-топширишга алоҳида эътибор қаратиши керак.

Маъмурий жарима қандай тартибда белгиланади?

Маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби МЖтКнинг асосан «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш» дейилган тўртинчи бўлимида белгиланган. Унга биноан, хусусан:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади (279-модданинг 1-қисми);

баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга мазкур Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади (281-модданинг 4-қисми); бундай шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир (294-модданинг 1-қисми);

ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс): маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт (307-модда).

Менга тегишли бўлмаган даврлар учун тузилган далолатномага имзо чекишим қанчалик тўғри?

Сизга тегишли бўлмаган даврлар учун тузилган далолатномага имзо қўйишингиз қонун ҳужжатларга зид бўлмайди. Амалиётда далолатномани текширилаётган ташкилот номидан, одатда, унинг раҳбари ва бош бухгалтери имзолашади (СКнинг 101-моддаси 4-қисми). Ушбу ҳужжатда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар орасида ташкилотнинг тўлиқ номи, текширув даврида раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби юритиш вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда текширилаётган солиқ даври бўлиши керак (СКнинг 101-моддаси 1-қисми 6 ва 9-бандлари). Солиқ тўловчининг (ташкилот бўлса – унинг мансабдор шахсларнинг) далолатномадаги имзоси (имзолари) унинг текширув натижаларидан рози эканлигини англатмайди (СКнинг 101-моддаси 5-қисми). Шу билан бирга сиз далолатномани имзоламаслигингиз ҳам мумкин ва бу учун ҳеч қандай жавобгарлик юзага келмайди.

Менга тегишли бўлмаган даврлар учун мен маъмурий жавобгар ҳисобланаманми?

Ушбу саволга юқорида жавоб берилди.

Агар ушбу ҳолат  бўйича менинг ҳуқуқларим бўзилган бўлса, кимга мурожаат қилишим мумкин?

Агар сизга нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқиш вақтида ҳуқуқларингиз бузилган деб ҳисоблансангиз ва (ёки) қабул қилинган қарор билан норози бўлсангиз, қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига  шикоят қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита судга беришингиз мумкин. Бунда сиз давлат божи тўлашдан озод этиласиз (МЖтК 315-модданинг 1, 2 ва 4-қисмлари). Қарор хусусида унинг нусхасини олган кундан бошлаб 10 кун ичида шикоят беришингиз керак бўлади (МЖтК 316-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика