Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишни режалаштираётган корхона ходимаси ушбу таътилнинг муддати (туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун) тугагач меҳнат таътилига чиқа оладими?
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишни режалаштираётган корхона ходимаси ушбу таътилнинг муддати (туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун) тугагач меҳнат таътилига чиқа оладими?


Ответы экспертов
Ответов: 428
01.06.2017

         Умумий қоидага кўра, ҳар бир ҳодимнинг меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидагича юзага келади (МКнинг 143-моддаси 1- ва 8-қисмлари):

         1-иш йили учун – ишга кирган кундан бошлаб 6 ой (узлуксиз иш даври) ўтгандан кейин;

         2-, 3- ва кейинги йиллар учун – ҳар бир кейинги иш йилида таътиллар жадвалида белгиланган муддатда.

Агар таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи бошланмаган бўлса, ҳодим меҳнат таътили беришни талаб қилишга ҳақли эмас.

         Умумий қоидадан фарқли равишда МКнинг 143-моддаси 3-қисмига мувофиқ, иш берувчи айрим тоифадаги ходимларга иш бошланган кундан 6 ой ўтмасдан уларга таътил беришга нафақат ҳақли, балки мажбур.  

Жумладан:

аёлларга - ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;

I ва II гуруҳ ногиронларига;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга;

ўриндошлик асосида ишлаётганларга - асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумий таълим мактабларида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларида ўқиётганларга, агар улар ўзларининг йиллик таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласалар;

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусияти ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ходимларга.

Демак, аёлларга – уларнинг хоҳиши бўйича ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин йиллик асосий таътил берилади.  

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика