Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Қайси қонун ҳужжати асосида хизмат сафарида хусусий автотранспортдан фойдаланганлиги учун сарфланган маблағларни бюджет ҳисобидан тўлаб берилиши мумкин? 2. Раҳбар буйруққа имзо қўйиши учун бош ҳисобчи рапортда кўрсатилган маблағни тасдиқлаб бериши шартми?
Корхонамизнинг 4-та ходими хизмат сафарига бориб келишди. Улар хизмат сафарида хусусий автотранспортдан фойдаланганлиги учун сарфланган маблағни қоплаб беришни сўраб ариза билан раҳбарга мурожаат этишган. Раҳбар бу масалани бош ҳисобчига ўрнатилган тартибда ҳал қилиш кераклигини ва аризада кўрсатилган маблағни тасдиқлаб беришни шарт эканлигини айтмоқда. Бош ҳисобчи ходимлар хизмат сафарида хусусий автотранспортдан фойдаланганлиги учун сарфланган маблағларнинг қанчалик даражада тўғри эканлигини билмайди.


Ответы экспертов
Ответов: 294
05.06.2017

1. Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1999й. 154-сонли қарори билан тасдиқланган (3-илова) Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация тўлаш Тартибига мувофиқ мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига компенсация тўлаш кўзда тутилган.

Бироқ шахсий автомобил хизмат сафарларида фойдаланганида бу тартиб қўлланилмайди.

Хизмат сафари давомида ходимнинг харажатлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқномага асосан қоплаб берилади (АВда 29.08.2003й. 1268-сон билан рўйхатга олинган).

Ходимнинг хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тўлиқ қоплаб берилади. Бунда умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати, ҳужжатларни олдиндан сотиб олиш ва бронлаш бўйича харажатлар, агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, соҳилгача (пристангача), аэропортгача етиб олиш харажатлари. Истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.

Йўл ҳужжатлари йўқ бўлган тақдирда йўл харажати бўйича қопланадиган сумма хизмат сафарига темир йўл орқали бориш қийматидан ортиқ бўлмаслиги, лекин йўловчиларни авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги керак (Йўриқноманинг 10-банди).

Демак, корхона раҳбари буйруғига асосан ходимга бюджет ҳисобидан қопланиши мумкин бўлган йўл харажати суммаси темир йўл орқали бориш қийматидан ортиқ бўлмаслиги, лекин йўловчиларни авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги керак. Бунда инобатга олиш керакки, йўл чипталарининг қийматини қоплаш харажатлари олувчи ходимнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси 2-қисми 7-банди), унга ЖШДС, суғурта бадаллари ва ЯИТ ҳисобланмайди.

2. Аванс (бўнак) ҳисоботи ходим билан ҳисоб – китобларни амалга ошириш учун асос бўлувчи бирламачи ҳужжат ҳисобланади. Бухгалтерияга келиб тушадиган бирламчи ҳужжатлар мажбурий текширишдан ўтказилади. Текширув шакл (ҳужжатларни расмийлаштириш, реквизитларни тўлдиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги), мазмун (ҳужжатлаштирилаётган операциянинг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғланиши) бўйича амалга оширилади (АВ томонидан 14.01.2004 й. 1297-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 15-банди). Қонун ҳужжатларига ва пул маблағлари, товар-моддий қимматликлар ва бошқа активларни қабул қилиш, сақлаш ва сарф қилиш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган бирламчи ҳужжатлар келиб тушганида, улар корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланадиган шахсларга қарор қабул қилиш учун топширилиши лозим (1297-сон Низомнинг 16-банди). Шундан кейин корхона раҳбари ўзига берилган йўл харажатларига ҳақ тўлаш масаласини ечиш ҳуқуқига асосан йўл харажати бўйича қопланадиган сумма ҳақида қарор қабул қилади (буйруқ чиқаради). Ушбу буйруқ ходим билан сафар харажатлари бўйича ҳисоб – китобни амалга оширишга асос бўлиб хизмат қилади.

Кўриб турганингиздек, раҳбар йўл харажатларини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилиши учун аванс ҳисоботини бухгалтер имзоламаган ҳолда раҳбар ихтиёрига топширади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика