Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Касаначиларнинг даромадига солиқ солишда ҳам ЭКИҲнинг бир баравари қисми чегирилиб ташланадими? Агар чегирилмаса ва касаначининг даромади ва касаначи бўлмаган ходимнинг даромади бир хил ЭКИҲнинг 5 бараваригачани ташкил этса, бу ҳолатда касаначи бўлмаган ходимнинг даромадига нисбатан ҳисобланадиган ЖШДС суммаси камроқ бўладими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. №ПҚ-2996-сон Қарори 3-бандига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб касаначилар учун жисмоний шахсларга қўлланиладиган даромад солиғи қатъий 7,5 фоиз миқдорида белгиланди. 2017 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғида ЭКИҲнинг бир бараваригача солиқ солинмайдиган қисм ҳам мавжуд.


Ответы экспертов
Ответов: 294
06.06.2017

Касаначиларнинг даромадига солиқ солишда ЭКИҲнинг бир баравари қисми чегирилмайди, балки барча даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ставкаси қатъий 7,5 фоиз миқдорида қўлланилади.

Жисмоний шахслар даромадига шкала бўйича, максимал ставкада, минимал ставкада ёки қатъий белгиланган ставкаларда (масалан 10% миқдорида) солиқ солинади.

Жисмоний шахслар даромади белгиланган шкала бўйича солиққа тортилганда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси). Бунда даромадлар 4 та шкала бўйича тақсимланиб, ҳар бир шкалага тегишли суммага у учун белгиланган ставкада солиқ солинади. Ушбу жиҳатдан 1-шкала учун белгиланган ставка 0% бўлиб, унинг солиқ суммаси ҳам мос равишда 0 сўмга тенг бўлади. Амалиётта бу ҳолат ЭКИҲнинг бир баравари солиққа тортиладиган базадан чегириб ташлаш деб юритилсада, аслида ушбу даромад солиққа тортилади, яъни солиқ ставкаси – 0%, ҳисобланган солиқ суммаси – 0 сўм. Ушбу 0 фоизлик ставка фақат 1-шкала учун умумбелгиланган шкала асосида солиққа тортиладиган даромадлардагина қўлланилади.

Даромадга шкала бўйича солиқ солинмайдиган бошқа барча ҳолатлар шкала асосида солиққа тортилмаганлиги сабабли 1-шкала учун белгиланган 0% лик ставка қўлланмайди, яъни ЭКИҲнинг 1 баравари миқдори солиққа тортиладиган даромаддан чегирилмайди.

Масалан, жисмоний шахсларнинг ижарадан олинган даромадига энг паст ставка – 7,5%да (СКнинг 181-моддаси), 2017 йил 1 июлдан бошлаб касаначилар даромади учун ҳам қатъий белгиланган ставка – 7,5% да ЖШДС солинади (24.05.2017 й. ПҚ-2996-сон Қарорининг 3-банди). Уларга солиқ солишда 1-шкала учун белгиланган ставка қўлланмайди. Дейлик, касаначининг даромади 1 ойда 700 000 сўмга тенг бўлса, ундан ушлаб қолинадиган ЖШДС – 52 500 сўм (700 000 х 7,5%) га тенг бўлади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика