Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мазкур ҳолатларда меҳнат таътилининг давомийлигини аниқлашда ҳар бир лавозим бўйича ишлаган давридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниб, лекин меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаб чиқаришда лавозим маошига тегишли суммани ҳисоблаб чиқаришда фақат энг сўнгги эгаллаб турган жойидаги суммалар инобатга олинадими?
Ташкилотда ходимлар бир ставкадан ярим ставкага ишга ўтиши, лавозим маоши кам бўлган жойдан бошқа лавозим маоши ундан кўра кўпроқ суммани ташкил этадиган жойга ишга ўтиши мумкин ёки шуларнинг тескариси. Бунда ўзгарган лавозимлар бўйича бир йил учун бериладиган меҳнат таътилининг давомийлиги ҳам турлича бўлиши мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 208
12.06.2017

Меҳнат кодесининг 148-моддасига мувофиқ йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади.

Ўртача иш ҳақи ВМнинг 11.03.1997й. 133-сонли қарори 6-иловасига мувофиқ ҳисобланади. Бунда таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарифакация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

Сизнинг ҳолатда ташкилотингиз ходимлари бир ставкадан ярим ставкага ишга ўтишида, маоши кам бўлган лавозимдан унга кўра маоши кўпроқ лавозимга ўтишида ёки шуларнинг тескариси бўлганида ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиқиб меҳнат таътилига ҳақ тўланади.

Масалан, ишчи ойлик маоши 500 минг сўм бўлган лавозимдан маоши 700 минг сўмлик лавозимга ўтган бўлса, меҳнат таътилига ҳақ тўлашда 700 минг сўмлик лавозим маоши ҳисобга олинади. Ёки буни тескариси, ишчи ойлик маоши 500 минг сўм бўлган лавозимдан маоши 400 минг сўмлик лавозимга ўтган бўлса, меҳнат таътилига ҳақ тўлашда 400 минг сўмлик лавозим маоши ҳисобга олинади.

Таътил давомийлиги ишчи томонидан ташкилотда ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда таътил муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади (МКнинг 141-моддаси).

Яъни, ишчи ходимнинг бир ставкадан ярим ставкага ишга ўтиши, маоши кам бўлган лавозимдан унга кўра маоши кўпроқ лавозимга ўтиши битта ташкилот доирасида амалга оширилаётган бўлса, ишчи томонидан ташкилотингизда ишлаган умимий вақти унинг иш стажига киради ва йиллик асосий таътилни олишда инобага олинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика