Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда мазкур моддий ёрдамни ҳам тўлаб бериш ёки меҳнат таътилини олдиндан олишган бўлса, ортиқча олинган моддий ёрдам суммасини ҳам қайтариб ушлаб қолиш керак бўладими? 2.Бунда неча ойга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация берилиши керак бўлса, моддий ёрдамнинг тўлиқ суммасини ҳам 12 га бўлиб, тегишли ойлар сонига кўпайтирган ҳолда ҳисоб-китоб қилиб чиқариш тўғри бўладими?
ВМнинг 12.04.1996й. 147-сонли Қарори 4-бандига асосан ташкилотда ходимларга бир йилда бир марта бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам бериш кўзда тутилган. Мазкур моддий ёрдам одатда меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Ташкилотда штат жадвалидаги қисқартириш туфайли ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилиняпти. Баъзи ходимлар меҳнат таътилини олдиндан олишган, баъзиларида эса бир неча ой учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиш ҳуқуқи мавжуд.


Ответы экспертов
Ответов: 294
09.06.2017

1.ВМнинг 12.04.1996 й. 147-сонли Қарори 4-бандига асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар раҳбарларида бир ойлик иш ҳақи фондини йўналтирган ҳолда, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи мавжуд, мажбурияти эмас.

Ушбу моддий ёрдам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарларига – юқори турувчи органнинг, унинг ўринбосарларига эса – мазкур давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади.

Яъни, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда унга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида тегишли қарор бўлса, корхона моддий ёрдамни тўлаб беришга масъулдир, агар бундай қарор бўлмаса, моддий ёрдам тўланмайди.

Ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ҳақ ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади (МКнинг 164-моддаси). Аммо меҳнат шартномаси ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан, ёки қуйидаги асосларга кўра бекор қилинганда ушбу ҳақ ушлаб қолинмайди:

Демак, сизнинг ҳолатингизда ташкилотда штат жадвалидаги қисқартириш туфайли ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинаётганлигини инобатга олсак, меҳнат таътили учун аванс тариқасида олинган кунлари учун ҳақ ушлаб қолинмайди.

Шуни назарда тутиш керакки, ВМнинг 12.04.1996й. 147-сонли Қарори тўланган моддий ёрдам суммаларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ходим томонидан қайтарилишини назарда тутмайди. Яъни моддий ёрдам суммаси қарор асосида тўлангач, ҳеч қандай сабаб билан уни ходимдан қайтариб олишга, ёки меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга ташкилот ҳақли эмас.

2.Йўқ, ташкилот ўзбошимчалик билан бундай ҳисоб-китобларни амалга ошириши тўғри эмас.

Моддий ёрдам суммаси бу ҳақидаги тегишли қарор билан белгиланади. ВМнинг 12.04.1996й. 147-сонли Қарори моддий ёрдам учун бир ойлик иш ҳақи фондини йўналтирилиши мумкинлигини назарда тутади. Яъни, ушбу сумма ишланган ойларга пропорционал тарзда, ёки бошқа бир тартибда тўланиши белгиланмаган. Бу шуни англатадики, моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга ваколатли шахс унинг миқдорини бир ойлик иш ҳақи фондидан ошмаган миқдорда белгилашга ҳақли, бундай қарорни олган ташкилот қарордаги суммани тўлиқ тўлаб беришга масъул бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика