Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Режадан ортиқча бажарилган ва фермер хўжалиги ихтиёрида қолган ғалла, ғалладан бўшаган жойларга экилган такрорий экинлар бўйича маълумотлар бухгалтерияда акс эттирилмаслиги бирон бир жавобгарликка сабаб бўладими? 2. Мазкур ҳолатларни яъни режадан ортиқча бажарилган ва фермер хўжалиги ихтиёрида қолган ғалла, ғалладан бўшаган жойларга экилган такрорий экинларни бухгалтерияда акс эттириш бўйича иложи бўлса мисол орқали тушунтириш берсангиз. Бунда уни фермер хўжалиги ҳисобидан сотиш ёки фермернинг фойдасига ўтказиб, кейин уни фермернинг ўзи томонидан реализация қилинишини бухгалтерияда акс эттириш бўйича ҳам маълумот берсангиз.
Солиқ кодекснинг 179-моддаси 6-бандига асосан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзга эга. Шу сабабли фермер хўжаликларида, одатда, режадан ортиқча бажарилган ва фермер хўжалиги ихтиёрида қолган ғалла, ғалладан бўшаган жойларга экилган такрорий экинлар бўйича маълумотлар бухгалтерияда акс эттирилмайди. Шунингдек, ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳам булар аҳамият касб этмайди. Лекин Солиқ кодексининг 362-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар ягона ер солиғи тўловчилари бўлади, мазкур бандга асосан ягона ер солиғи тўловчи бўлиб қолиш учун юқоридаги каби ҳолатларда ҳам тегишли маҳсулотларни балансга кирим қилиш бошқа фаолият турини амалга оширувчи фермер хўжаликларида мақсадга мувофиқ бўлади.


Ответы экспертов
Ответов: 232
07.06.2017

1. Фермер хўжалиги бухгалтерия ҳисобини қонунчиликка мувофиқ юритиши лозим.

Фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонларида етиштирилган тайёр маҳсулотларни ҳисобга олмаслик бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузиш деб баҳоланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-1-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса жарима энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда қўлланилади.

2. Фермер хўжаликлари ўз ихтиёри билан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартибини танлаши мумкин. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш Низомга мувофиқ амалга оширилади (АВда 26.03.2008й 1781-сон билан рўйхатга олинган, кейинги матнларда – Низом деб аталади).

Бухгалтерия ҳисобининг танланган шаклидан қатъи назар, ҳисобот даврининг хўжалик операциялари хронологик тартибда Хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида рўйхатга олиб (қайд этиб) борилади (Низомнинг 2-иловаси).

Бухгалтерия ҳисоби объектларининг аналитик ва синтетик ҳисобини юритиш учун «Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби» регистри қўлланилади (Низомнинг 3-иловаси). Ушбу Китобда хўжалик операциялари натижалари активларни, мажбуриятларни, хусусий капитални, даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарларни ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади. Ёзувлар тизимли тартибда Хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида келтирилган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Сизнинг ҳолатда биринчи навбатда режали ва режадан ортган барча ғаллани, шунингдек ғалладан бўшаган жойларга экилган такрорий экинларни ҳисобга олиш лозим. Бунинг учун тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан сақлаш жойига топширишни ҳисобга олиш учун қўлланиладиган СМ-18-сон шаклда юк-хати расмийлаштирилади. Ушбу юк-хати таркибий бўлинманинг тайёр маҳсулотларни топширувчи моддий жавобгар шахси томонидан икки нусхада тузилади. Бир нусхаси топширувчи таркибий бўлинмадан маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш учун, иккинчиси эса қабул қилувчи омборда маҳсулотларни кирим қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Юк-хат топширувчи ва қабул қилувчининг моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади ва маҳсулотлар ҳаракатини ҳисобга олиш учун бухгалтерияга тақдим этилади.

Маҳсулотлар сақлаш жойидан шартнома ва бошқа ҳужжатлар асосида бошқа тошкилотларга берилишида М-15-сон шаклда Материалларни четга бериш юк-хати рамийлаштирилади. Юк-хат таркибий бўлинма ходими томонидан шартнома (контракт), топшириқнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар ҳамда олувчи томонидан бойликларни олиш учун белгиланган тартибда тўлдирилган ҳолда тақдим этилган ишончномалар асосида икки нусхада тузилади. Биринчи нусха материалларни чиқариш учун асос сифатида омборга, икинчиси эса материаллар олувчига берилади.

Ушбу бирламчи хужжатлар асосида тайёр маҳсулотларни кирим ва чиқими Хўжалик операцияларини қайд этиш Журналида (Низомнинг 2-иловаси) рўйхатга олинади (Низомнинг 2-иловаси) ва Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китобида (Низомнинг 3-иловаси) акс эттирилади.

Фермер хўжалигининг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин фермер хўжалиги бошлиғининг тасарруфига ўтади ва унга солиқ солинмайди («Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси, СКнинг 179-моддаси 6-банди).

Бунда фойдани тўлаб бериш шакллари қонунчиликда чегараланмаган. Яъни фойда суммаси фермер хўжалиги бошлиғига пул кўринишида ёки тайёр маҳсулот ҳисобига тўлаб берилиши мумкин.

Фермер хўжалигининг фойдасини фермер хўжалиги бошлиғига тайёр маҳсулотлар билан тўлаб беришни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттириш мумкин:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Дебет

Кредит

Фермер хўжалигининг фойдасини фермер хўжалиги бошлиғининг тасарруфига ўтказиш

8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси»

6610 «Тўланадиган дивидендлар»

 

Фермер хўжалиги бошлиғига фойдани тайёр маҳсулот ҳисобига тўлаб бериш

6610 «Тўланадиган дивидендлар»

9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

Фермер хўжалиги бошлиғига берилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисобдан чиқариш

9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика