Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Б ташкилот томонидан тугатилган А ташкилотнинг таъсисчиси томонидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳисобрақамига мавжуд қарздорликни тўлаб бериш тўғри бўладими?
25.05.2015 йилда Олий хўжалик судининг А ташкилот (хусусий корхона) тугатиш бошқарувчиси фойдасига Б ташкилотдан 396 млн. сўм қарздорликни ундириб бериш бўйича қарори чиққан. А ташкилот вилоят хўжалик судининг 20.10.2015 йилдаги ажримига асосан банкрот деб топилган ва тугатилган. Б ташкилот томонидан 396 млн. сўм қарздорлик бугунги кунгача тўлаб берилмаган. Ҳозирги кунда Б ташкилотнинг молиявий имконияти яхшиланганлиги сабабли мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ниятида. А ташкилот ёпилганлиги сабабли, мазкур суммани А ташкилотнинг аввалги даврда таъсисчиси бўлган ва бугунги кунда у томонидан очилган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилишини сўраяпти. Бироқ Б ташкилотга маълум бўлишича, А ташкилотнинг тугатиш бошқарувчиси томонидан судга тақдим этилган якуний ҳисоботда корхонанинг мол-мулки, асосий воситалари мавжуд эмаслиги баён этилган бўлиб, корхонанинг дебитор қарздорлигига аниқлиқ киритилмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 97
20.06.2017

Корхона банкрот деб топилиб, давлат реестридан чиқарилганидан сўнг унинг ҳуқуқий лаёқати, шу жумладан қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқи йўқолади. Тугатиш жараёни натижаларига кўра банкрот корхонанинг дебитор қарзларига ҳуқуқий ворислик ҳам қонунчиликда назарда тутилмаган (ФК 53-м.).

Истисно тариқасида, тугатиш жараёнида тугатиш бошқарувчиси томонидан корхонанинг талаб қилиш ҳуқуқларини ўзга шахсларга ким ошди савдо орқали сотилиши ёки кредиторларнинг розилиги билан бошқа тарзда ўтказилиши мумкин (“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 136-м.).

Хулоса қилганда, тугатилган корхонанинг таъсисчиси юқорида кўрсатилган тартибда дебиторлик қарзни ундириш ҳуқуқини олмаган тақдирда, қарздорликни унга тўлаб бериш нотўғри бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика