Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар фермер хўжалигининг ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса ва ходимларга натура шаклда иш ҳақи тўланса, бунга нисбатан қандай жавобгарлик қўлланилади? Бу ҳолатга солиқ органлари эътироз билдириши ёки улар томонидан маъмурий жарима қўлланиши мумкинми?
Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2002й. 88-сонли Қарорига асосан 2002 йил 1 апрелдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларнинг иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўлаши тақиқланлан. Ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно деб кўрсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 208
09.06.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2002й. 88-сонли Қарори билан иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўлаш умуман тақиқланлан.

Мустасно тариқасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига иш ҳақини ўзлари етиштирган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан беришга рухсат этилган.

Бунда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига алохида шартлар белгиланган:

  • иш ҳақи натура шаклида ходимларнинг розилиги билан, уларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда берилиши;
  • унинг ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги лозим.

Агар ушбу белгиланган шартлар бажарилмаган ҳолда, яъни иш ҳақи натура шаклида ходимларнинг розилигисиз мажбурий тартибда ёки ЯИТ ва мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлик бўла туриб тўланса, иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш деган қонунбузарлиқ юзага келади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-4-моддасига асосан иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаганлик учун - мансабдор шахсларга нисбатан энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика