Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бизнинг корхонамиз бошка калава ип ишлаб чикариш корхонасидан миллий валютада, яъни ўзбек сўмида сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилишга ҳақлими? 2. Агар корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чикариш корхонасидан миллий валютада, яъни узбек сумида сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация килса ва ушбу реализациядан тушган тушумни Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон карори билан тасдикланган, кейинги ўринларда Тартиб) мувофик 50% мажбурий сотувга тушадими?
Ассалом алайкум, куйида берилган саволлар олдин хам берилган биз томонимиздан 10.05.2016 [ID: 6216] санасида, жавоб хам эксперт Музаффаров К.Д томонидан берилган. Хозир ушбу саволларни кайта янада аниклаштирган холатда бермокдамиз эътибор билан укилса " миллий валютада яъни узбек суми" жумласи кушимча килинмокда.


Ответы экспертов
Ответов: 278
13.06.2017

1. Ҳа, ҳақли.

Маълумки, «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархларда эркин муомаладаги валютага (бундан кейин – ЭМВ) (ҚҚСни нул ставка бўйича ҳисобланган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) 01.01.2007 йилгача харид олишга истисно тариқасида рухсат берилган бўлиб, бунда ушбу ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи экспортга йўналтирилиши назарда тутилган эди (ВМнинг 2004.25.03.даги 141-сон қарори 5-банди олдинги таҳрири).

Ушбу рухсатнинг муддати Президентнинг қарорлари билан бир неча марта узайтирилган, охирги марта 2016.21.12.даги ПҚ-2687-сон қарорига 8-илова 4-бандининг 2-хатбошига биноан 2020.01.01.гача узайтирилган.

Юқорида келтирилган норма мазмунидан «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналари санаб ўтилган ярим тайёр маҳсулотларни ички бозоримизда ЭМВга истисно тариқасида харид қилиши мумкинлиги келиб чиқар экан, шундай савол туғилади: уларга ўша маҳсулотларни ЭМВда айнан ким (қайси ҳужалик юритувчи субъектлар) сотишга ҳақли?

Ҳа, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 18-моддаси 1-қисмида кўра, Ўзбекистон ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади керак. Лекин мустасно сифатида шу модданинг 2-қисмида мамлакатимиз ҳудудида ҳисоб-китоблар ва тўловларни чет эл валютасида амалга оширишга йўл қўйиладиган ҳоллар ҳам келтирилган. Бу ҳолларнинг рўйхати тугал ҳисобланмайди, чунки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам ҳисоб-китоблар ва тўловларни чет эл валютасида амалга оширилиши мумкин (ўша модда 2-қисмининг 16-хатбоши).

Бошқа ҳолларни белгиланган қонун ҳужжатлардан бири сифатида ВМнинг 2004.25.03.даги 141-сон қарори ҳисобланади (аниқроғи, юқорида қайд этганимиздек, унинг 5-бандидаги муддати узайтирилган норма).

«Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналари ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларни ички бозоримизда ЭМВга харид қилишлик имконияти яратиш мақсадида (учун) кимдир уларга шу маҳсулотларни ўша валютада сотишга ҳуқуқига эга бўлиши табиий. Чунки мантиққа кўра,  қаерда бир тарафнинг бир нарсани харид қилишга ҳуқуқи мавжуд бўлса, ўша жойда бошқа тарафнинг ҳам ўша нарсани сотишга ҳуқуқи мавжуд бўлади. Демак, уларга ярим тайёр маҳсулотларни ички бозоримизда Ўзбекистон резиденти бўлмиш бошқа корхоналар реализация қилишга ҳақли. Қонун ҳужжатларда ушбу маҳсулотларни ЭМВда реализация/харид қилиш алоҳида тартиби белгиланмаган* ва шу боис уларни ишлаб чиқарувчи ва улгуржи етказиб берувчилар миллий ёки эркин муомаладаги валютага тўғридан‑тўғри шартномалар бўйича ёки товар‑хом ашё биржа орқали сотишлари мумкин.

Қолаверса, тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципига мувофиқ қонун ҳужжатларида бундай фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).

Шундай қилиб, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган корхонангиз калава ип ишлаб чиқариш бошқа корхонасидан миллий валютада (сўмда) сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ЭМВда реализация қилишга ҳақли.

2. Йўқ, тушмайди. Аввал «Яна мажбурий сотиш хусусида» номли материалимизда (2016.12.07.даги 28 (1144)-сонли «СБХ» газетаси) ҳам бу мавзу юзасидан нуқтаи назаримиз баён этилган эди.

Ўша вақтдан бугунга қадар Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 2000.29.06.даги 245-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – Тартиб) айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, унинг 10-банди 1-хатбошига биноан товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи (аввал 50 фоиз эди) ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак, экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак бўлган 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари бундан мустасно.

Тартибдаги шу ва бошқа нормалардан кўриниб турибдики, мажбурий сотишга оид хорижий валютадаги тушум товарлар, ишлар, хизматлар экспорт қилиниши билан боғлиқ бўлиши шарт. Бироқ, корхонангизнинг бошқа калава ип ишлаб чиқарувчидан харид қилган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ЭМВда реализация қилишида экспорт операцияси вужудга келмайди. Шу боис Тартибнинг мажбурий сотиш талаби сиз ички бозорда сотаётган калава ип учун тушаётган ЭМВдаги тушумга нисбатан татбиқ этилмайди.

 


* Масалан, республиканинг пахта толасини қайта ишлайдиган барча корхоналари учун пахта толасини ЭМВда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича «Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва биржа (ЎзРТХАБ) орқали мувофиқ харид қилишнинг ягона тартиби ўрнатилган (2007.21.11.даги ПҚ‑733‑сон қарорининг 1‑банди). Бироқ шунга ўхшаш тартиб ярим тайёр тўқимачилик маҳсулот бўлган калава ички бозорда айнан кимдан харид қилиш мумкинлиги масаласида ўрнатилмаган. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика