Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботидан сўнг ҳисобланган пеня ҳам қайта ҳисоб-китоб қилиниши керакми? Агар мавжуд пеня тўлиқ тўлаб берилган бўлса ҳам, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи натижасида ортиқча ҳисобланган пеня юридик шахснинг шахсий карточкасида камайиши керакми?
Ташкилот ўтган йилдаги солиқ ҳисоботини нотўғри топширган. Мазкур солиқ тури бўйича ҳисобланган сумма солиқ органларига муддатидан ўтиб тўлаб берилди ва бунда пеня ҳам ҳисобланиб, пеня ҳам тўлиқ тўлаб берилди. Жорий йилда солиқ суммасининг камайиш томонига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи топширилди.


Ответы экспертов
Ответов: 294
09.06.2017

Ҳа, аниқлаштирилган ҳисоботда камайган солиқ суммасига ҳисобланган пеня белгиланган тартибда олдиндан тўлов ҳисобга олинади ва қайтарилади.

Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан кам бўлса, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан шахсий варақада солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси тафовут миқдорига камайтирилганлиги акс эттирилади (СКнинг 46-моддаси 3-қисми). Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеняларнинг ортиқча тўланган суммаси Солиқ Кодексининг 10-бобида белгиланган тартибда ҳисобга олинади ёки қайтарилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика