Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимга малакавий тайёргарлиги ва хизмат сафари учун тўланган харажатларни Иш берувчига етказилган зарар сифатида ходимдан Меҳнат кодексининг 186 ва 198-моддалари асосида ундириб олиниши мумкинми?
«Иш берувчи» ва «Ходим» ўртасидаги оғзаки келишувга мувофик, ходим Тошкент шахридаги ЎзР Миллий Университет хузуридаги "Маълумотлар ҳавфсизлиги сохасида кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази" да касбий тайёргарлик курсида ўқиб келгандан сўнггина корхонада "Маълумотларни химоя қилиш мухандиси" вазифасига тайинланиши лозим эди. Шу сабабли ходим дастлаб корхона " ЭХТ оператори" вазифасига 3 ойдик синов муддати билан ишга қабул қилинган. Ходимнинг касбий тайёргарлиги учун ўкув курси ўқиш харажатлари ва ўқиш даврида хизмат сафар харажатлари 3 млн. сўмни ташкил этган. Ходим касбий тайёргарлик курсини битириб келгач, "Маълумотларни химоя килиш мухандиси" вазифасига ўтказилиш арафасида дастлабки синов муддати даврида ўзганинг мулкини ўғриланганлиги аниқланди, ушбу ўғирликни у тан олган ва хужжатлар билан тасдиқланган. Унинг ўғирлик иллатига мойиллиги борлиги билан "Иш берувчи"нинг унга нисбатан ишончини йўқотганлиги сабабли МКнинг 87-моддасига мувофик, дастлабки синовдан ўтаолмаганлиги учун у билан тузилган мехнат шартномаси бекор килинган. Натижада "Ходим" касбий тайёргарлиги учун ва хизмат сафарига харажатлари учун тўловлардан "Иш берувчи"га 3 млн. сўм миқдорда моддий зарар етказган. МКнинг 198-моддасида, "Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол - мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортикча туловлар килиш зарурати тушунилади" дейилган.


Ответы экспертов
Ответов: 300
13.06.2017

Йўқ, мумкин эмас.

Ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт (МК 189-м 1-қ.).

Мазкур ҳолатда эса зарар ходимнинг бевосита айбли ҳаракати туфайли эмас, балким иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги оқибатида келиб чиқмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳолатда тўлов ходимнинг айбли ҳатти-ҳаракати сабабли амалга оширилмаганлигини ҳам эътиборга олиш лозим.

Меҳнат кодексининг 198-моддасида эса, айнан ходимнинг бевосита айбли ҳатти-ҳаракати туфайли учинчи шахсларга қилинадиган тўловлар назарда тутилади. Масалан, корхона ҳайдовчисининг айби билан содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни корхона ҳисобидан қопланиши.

Шу билан бирга, ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтиш лозим (МК 201-м.)

Фақат қуйидаги ҳолатлардагина ходимга тўлиқ моддий жавобгарлик юкланиши мумкин:

1) махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлик учун;

2) бир галлик ҳужжат асосида олинган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлик учун;

3) қасддан зарар етказилганда;

4) алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда;

5) ходимнинг суд ҳукми билан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда;

6) тижорат сирлари ошкор этилганда;

7) қонунларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда (МК 202-м.).

Кўриниб турганидек, бу ҳолатлар ҳам мазкур вазиятга тааллуқли эмас. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика