Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти таркибидаги Ўқув спорт-техника клуби нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланадими? 2. Ўқитиш фаолиятидан тушган тушум тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад ҳисобланадими? 3. Ўқув спорт-техника клубининг ўқитиш фаолиятидан тушган тушумига солиқ солинадими?
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти тизимидаги ўқув спорт-техника клуби (ХХТУТ коди - 92200, ИФУТ коди – 85530, ТХШТ коди 2200, МШТ коди 152, ДБИБТ коди 4864) Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2006й. 156-сонли ҳамда 13.12.1995й. 401-сонли қарорлари асосида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари бўйича турли тоифаларда ўқитиш фаолияти билан шуғулланади. Ўқув спорт-техника клубининг асосий тушуми автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари бўйича турли тоифаларда ўқитиш фаолиятидан тушган тушумлардан иборат. Ўқитиш учун пул тўлаш белгиланган тартибда ЎМК «Ватанпарвар» ташкилоти тизимидаги ўқув спорт-техника клуби ва жисмоний шахс ёки тўловни амалга оширувчи хўжалик субъектлари ўртасида тузилган шартнома асосида нақд пул, пластик ёки корпоратив карточка орқали ҳамда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. ЎМК «Ватанпарвар» ташкилотининг 04.02.2016й. Адлия вазирлигида рўйхатга олинган Устави бўйича ташкилот уюшган фуқароларнинг оммавий-мудофаа, спорт-техник ва ватанпарварлик борасидаги умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ташкилотнинг уставда белгиланган мақсадларига эришиш учун биргаликдаги фаолият асосида ташкил этилган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. «СБХ» газетасининг 2017 йил 5-сонидаги “НТМ учун янгиликлар” мақоласида 85.53.0 ИФУТ кодига эга Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари, учувчи ва денгизчиларни тайёрлаш мактабларининг хизматлари таълим муассасалари ҚҚС, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантирганлик учун солиқ, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳамда сув ресурларидан фойдаланганлик солиғи тўловчиси ҳисобланиши таъкидланган.


Ответы экспертов
Ответов: 269
21.06.2017

1. Ҳа, ҳисобланади.

Маълумки, фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин (ФК 40-моддасининг 1-қисми). Тижоратчи бўлмаган ташкилот жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин (ФК 40-моддасининг 3-қисми, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 10-моддасининг 1-қисми).

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) тушунчаси эътибор берсак, унга кўра бундай  ташкилот – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. ННТ жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, ҳайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади (Қонуннинг 2-моддаси)*.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти тизимидаги (шу жумладан унинг тегишли минтақа кенгаши тасарруфидаги) ўқув спорт-техника клубига нисбатан сиз келтирган таснифлагичларнинг кодлари бўйича қуйидаги маълумотларни билдиради:

ХХТУТнинг (Халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичининг) 92200 коди қисқача «Ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш», тўлиқроқ «Ҳунар-техника ва техника, автомобил мактаблари, бизнес-мактаблар. Қурилиш усталарини ва бошқа соҳалар усталарини тайёрлаш мактаб ва ўқув юртлари. Денгизчилик, ғаввослик, юнга, мелиорация мутахассислари, от заводлари мактаблари ва бошқа ҳунар маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ўқув юртлари» фаолиятидир.

Изоҳ.Вазирлар Маҳкамасининг 2016.24.08.даги 275-сон қарорнинг 1-бандида таъкидлангандек, Давлат статистика қўмитаси ИФУТга (Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига) ўтганлиги маълумот учун қабул қилинган.

ИФУТнинг 85.53.0 коди «Транспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш мактаблари фаолияти»ни англатади.

ТҲШТнинг (Ташкилий-ҳуқуқий шакллари таснифлагичининг) 2200 коди билан «Жамоат бирлашмалари (ташкилотлар)» (яъни 2000 код билан бошланган «Нотижорат ташкилотлари» номли бўлимга киради) таснифланади.

Изоҳ. – Юқоридаги тўрт хонали рақамли кодларни назарда тутган эски таҳрдаги ТҲШТ ўрнига 2014.01.10.дан эътиборан амалга киритилган 1-таҳрирдаги ТҲШТ нотижорат ташкилотлар турига кирувчи «Жамоат бирлашмалари» 210 код билан таснифланади.

МШТнинг (Мулкчилик шаклининг таснифлагичининг) 152 коди «Жамоат ташкилотлари мулки»ни билдиради.

Ва наҳоят, ДБИБТнинг (Давлат ва хўжалик бошқаруви идораларини белгилаш тизими идоравий статистик маълумотномасининг) 04864 коди билан «Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпаpваp» ташкилоти»ни таснифланади.

Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ЎМК «Ватанпарвар» ташкилотингиз таркибидаги ўқув спорт-техника клуби ННТ деб ҳисобланади.

Гарчи ННТ, юқорида қайд этганимиздек, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилоти бўлса-да, қонун ҳужжатларига мувофиқ у ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин (ФК 40-моддасининг 4-қисми, Қонуннинг 31-моддаси).

 


* СКнинг 17-моддасида ҳам нотижорат ташкилотлари фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади дейилган. Шу моддада «Нотижорат ташкилотларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар киради» деб ҳам айтилган. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 208
22.06.2017

2. Тадбиркорлик фаолияти деганда тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолият тушунилади. Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар - тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисобланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3 ва 4-моддалари).

Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида» Қонуннинг 31-моддаси).

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Уставига асосан ташкилот уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга (74-банди). Ташкилотнинг мол-мулки ва пул маблағларини шакллантириш манбаларидан бири бўлиб, қонунларда ман этилмаган тадбиркорлик фаолияти ва тадбирларни ташкил этиш эвазига тушган маблағлар ҳисобига шакллантирилади (67-банди).

Демак, «Ватанпарвар» ташкилоти тизимидаги ўқув спорт-техника клубининг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари бўйича турли тоифаларда ўқитиш фаолиятидан тушган тушум тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад ҳисобланади.

3. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадларнинг тааллуқли қисм бўйича қуйидаги солиқлар тўловчиси ҳисобланади:

- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (СКнинг 126-моддаси);

- қўшилган қиймат солиғи (СКнинг 197-моддаси);

- тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (СКнинг 257-моддаси);

- ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (СКнинг 295-моддаси);

- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар (СКнинг 312-моддаси)

- Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар (СКнинг 316-моддаси)

- бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар (СКнинг 325-1-моддаси).

Таълим ташкилотлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (СКнинг 269-моддаси 2-қисми 1-банди) хамда ер солиғи (СКнинг 282-моддаси 1-қисми 1-банди) тўлашдан озод қилинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика