Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган тиббий маҳсулотлар ички бозорда сотилганида ва экспортга қилинганида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларга эга бўладими? 2. Экспортга «нол» ставка қўлланилиши натижасида пайдо бўладиган салбий салдони белгиланган тартибда кайтариб олиш хуқуқига эга бўладими? 3. Экспорт қилишдан тушган валюта тушумидан мажбурий сотувдан озод этиладими?
Жамиятнинг асосий фаолияти – тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ҳисобланади. 2017 йил 2-чорагидан бошлаб ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтганмиз. Жамият тиббий пахта (стерилланмаган), тиббий дока (стерилланган ва стерилланмаган), тиббий бинт (стерилланган ва стерилланмаган), хирургик салфеткалар (стерилланган), тиббиёт ниқоблари (стерилланмаган) ишлаб чиқаради. Жамият мазкур махсулотларни Қозоғистон Республикасига экспорт қилиш юзасидан тайёргарлик ишларини, яъни Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигидан тиббий махсулотлар реестрига киритиш жараёни олиб бормоқда. Жараён тугатилгандан сўнг ушбу маҳсулотлар экспорт қилинади.


Ответы экспертов
Ответов: 208
23.06.2017

1. Дори воситалари, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмларни реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади (СКнинг 208-моддаси 13-банди).

Агар сизнинг жамиятингиз томонидан ишлаб чиқарилаётган тиббий маҳсулотлар дори воситалари ёки тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар туркумига кирадиган бўлса, уларни ички бозорда сотишдан ҳамда экспорт қилишдан реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Тиббий буюмларга - касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар қиради («Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

2. Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. Бунда товарлар экспорти бўлиб товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқиш ҳисобланади (СКнинг 212-моддаси).

Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси Адлия вазирлигида 07.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилади.

Агарда сизнинг жамиятингиз томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда ноль даражали ставка қўллаш натижасида қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча сумма ҳосил бўлса, унда ушбу салбий салдо юқорида акс эттирилган Низомда белгиланган тартибда жамиятингиз ҳисобварағига қайтарилади.

3. Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Тартибга асосан амалга оширилади (ВМнинг 29.06.2000й. 245-сонли қарори 1-иловаси, кейинги матнларда Тартиб деб аталади). Ушбу Тартиб мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланилади.

Тартибнинг 3-банди «е»-кичик бандига асосан микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми мажбурий сотишда озод этилади (Тартибнинг 1-иловасида акс эттирилган товарлардан ташқари).

Агар сизнинг жамиятингиз кичик тадбиркорлик субъектига тегишли бўлса ва ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий валютага экспорт қиладиган бўлса, унда келиб тушган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика