Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фаолиятимиз тиббий хизмат курсатиш ПФ 3923 фармонга асосан имтиёзга эгамиз, Узбекистон Республикаси худудида атроф табиий мухит ифлослантирганлиги ва чикиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация туловларини тулашдан озодми?


Ответы экспертов
Ответов: 159
28.06.2017

Ҳақиқатан, аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2007 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 1 январигача бўлган давр учун барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига  ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Имтиёз туфайли бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилиши лозимлиги белгиланган (19.09.2007 йилдаги №ПФ-3923нинг 7-б., кейинги матнда - Фармон).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Солиқ кодексининг 23-моддасида кўрсатилган. Атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари Кодексда белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар таркибига кирмайди. Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади (СКнинг 23-м. 7-қ.).

Хусусан, атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловлари “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун билан белгиланган бўлиб, уларнинг суммалари табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига тушади (Қонуннинг 34-м.).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фармонда тиббиёт муассасалари атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларидан озод қилиниши тўғридан-тўғри белгиланмаганлиги сабабли, ушбу корхоналар компенсация тўловларини тўлашдан озод қилинмаган, деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика