Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Агар корхона эҳтиёт қисмларни таъмирлаш бўйича хизматларни харид қилса, хизматлар ЎзР ҳудудидан ташқарида амалга оширилса, унда бирор бир солиқ оқибати юзага келадими? 2.Ушбу операцияга қандай бухгалтерия ёзувлари берилади?
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган “А” корхона муқаддам чет элдан импорт қилинган ускунанинг эҳтиёт қисмини чет эллик - норезидент “Б” корхонага ЭК-61 режимида юборди. Шартномага асосан, “Б” корхона эҳтиёт қисмларни маълум сумма эвазига таъмирлаб “А” корхонага қайтаради.


Ответы экспертов
Ответов: 362
06.07.2017

1.ЎзР норезиденти томонидан ЎзР ҳудудидан ташқарида ускунанинг эҳтиёт қисмларини таъмирлаш хизмати учун тўлов амалга оширилганда, тўловчи-ЎзР резидентида солиқ оқибати юзага келмайди.

ЭК-61 божхона режими деганда «Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш экспорт божхона режими» тушунилади (АВ 06.04.2016 й. 2773-сон билан рўйхатга олинган Йўриқномага 3-илова).

Сиз келтирган маълумотга кўра, корхона норезидент корхонанинг хизматидан маълум сумма эвазига фойдаланган, яъни хизматлар импортини амалга оширган. Бунда корхонангиз норезидентга даромад тўлови манбаи сифатида қаралади.

Норезидентларнинг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари СКнинг 155 ва 207-моддалари билан белгиланган.

Норезидентнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига мазкур даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинади. Солиқ солинадиган даромадлар жумласига норезиденти томонидан ЎзР ҳудудида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олган даромадлари киритилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар эса тўлов манбаида солиққа тортилмайди.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, корхонангизга таъмирлаш хизматлари ЎзР норезиденти томонидан ЎзР ҳудудидан ташқарида амалга оширилгани учун корхонангизда даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолиш бўйича солиқ мажбурияти юзага келмайди.

Импорт қилинган хизматларга ҳисобланадиган ҚҚС бўйича.

Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса ва Солиқ кодексига мувофиқ уларга ҚҚС солиниши керак бўлса, ишларни, хизматларни олувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган оборотидир (СКнинг 207-моддаси).

СКнинг 202-моддаси 4-бандида келтирилган рўйхатдаги ишларни, хизматларни сотиб олувчи фаолиятини ЎзР ҳудудида амалга ошираётган бўлса хизматлар реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этилади (СКнинг 202-моддаси 4-банди). Ушбу хизматлар рўйхатига эҳтиёт қисмларни таъмирлаш хизмати киритилмаган. Шу сабабли, корхонангизда ушбу операцияда хизматларни импорт қилишда ҚҚСга тортилувчи оборот мавжуд эмас.

2.Объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойданинг белгиланган бошланғич суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар дахлдор бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилади (5-сон БҲМС 48-банди).

Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларнинг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади.

Бунда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Ускуна эҳтиёт қисмини таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш:

  • Дт 0890"Бошқа капитал қўйилмалар"   Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”;

Таъмирлаш ишлари учун ҳисоб-китоблар амалга оширилди (пул тўланди):

  • Дт 6990 “Бошқа мажбуриятлар” Кт 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”

Таъмирлаш харажатларини таннарх ҳисобига ҳисобдан чиқариш:

  • Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”    Кт 0890 "Бошқа капитал қўйилмалар"

Агар эҳтиёт қисмни таъмирлаш натижасида асосий воситалардан фойдаланишдан келгусида иқтисодий фойда олиш ошса, ёки асосий воситаларнинг фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшиланса (ошса), ушбу харажатлар уларнинг бошланғич қийматига киритилади (5-сон БҲМС 22, 23-бандлари).

Бунда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Асосий воситанинг бошланғич қийматини ўзгаришини акс эттириш учун капитал қўйилмалар таркибига ўтказиш:

  • Дт 0890 "Бошқа капитал қўйилмалар"  Кт 0100 “Асосий воситалар”

Ускуна эҳтиёт қисмини таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш:

  • Дт 0890"Бошқа капитал қўйилмалар"   Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар” ;

Таъмирлаш ишлари учун ҳисоб-китоблар амалга оширилди (пул тўланди):

  • Дт 6990 “Бошқа мажбуриятлар” Кт 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”

Таъмирланган ускуна эҳтиёт қисм таъмирлаш харажатлари қиймати билан асосий воситалар таркибига ўтказилди:

  • Дт “Асосий воситалар”    Кт 0890 "Бошқа капитал қўйилмалар"

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика