Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
"Жасорат" медали билан мукофотланган шахсларга қонун ҳужжатларида қандай имтиёзлар белгиланган?
Мен божхона органларида 1999-2012 йиллари хизмат қилдим, ҳозирда нафақадаман. 2004 йилда “Жасорат” медали билан тақдирланганман. “Жасорат” медали тўғрисидаги низомнинг 5-бандида "Жасорат" медали билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланиши назарда тутилган. Лекин қандай имтиёзларга эга эканлиги тўғрисида маълумот топа олмадим.


Ответы экспертов
Ответов: 360
23.06.2017

Давлат мукофотлари ("Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва Фахрий ёрлиғи) билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар (ЎзР 22.12.1995 й. 176-I-сон "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддаси).

"Жасорат" медали тўғрисидаги Низомнинг (ЎзР 05.05.1994 й. қабул қилинган 1044-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган) 5-бандига мувофиқ, “Жасорат” медали билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 10 карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. "Жасорат" медали билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланишлари назарда тутилган.

Жисмоний шахслар учун солиқ имтиёзлари Солиқ кодекси (179, 180, 275, 290-моддалари) билан белгиланган. Аммо Солиқ кодексида айнан “Жасорат” медали билан тақдирланган жисмоний шахслар учун алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланмаган.

Шунингдек, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддаси "к" бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга - хизматларига қараб - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан 150 фоизигача пенсияларга устама ҳақлар берилиши назарда тутилган.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, “Жасорат” медали билан тақдирланган шахслар учун бир йўла тўланадиган пул мукофотидан ташқари алоҳида қонун хужжатлари билан имтиёзлар белгиланмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика