Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен узимга тегишли станокларни кандай олсам булади?
Мен МЧЖ шаклидаги корхона рахбариман. Яхшигина хунари бор бир танишимни ишга олдим. У менинг корхонамда темирдан хар хил буюмларни ишлаб бошлади. Бир кунлари менинг корхонамда менинг механик ходимларим билан темирни хар хил шаклда кесадиган кайирадиган станоклар ишлаб чикди ва бу станоклар учун материаллар менинг шахсий маблагларим эвазига ишланди. Бир кунлари танишим ушбу станоклар билан болалар учун аттракцион ишлайман, лекин сизнинг корхонангиздан бошка худудда ишлайман деди. Мен рози булиб, узимнинг шахсий пулимга ишланган станокларни бериб турдим. Кейин мен узимнинг шахсий пулимга ишланган станокларни олмокчи булганимда, у менга: бермайман бу станоклар менинг идеям асосида ишланди деб, бермай колди. Агар уз бошимчалик билан олмокчи булсанг милицияга бераман деди. Бу станоклар менинг шахсий пулимга ишланганлигини курган гувохлар бор, яъни уша вактда станок учун пул бериб куйган таъминотчи ходимларим гувохлик беради.


Ответы экспертов
Ответов: 159
04.07.2017

Берилган саволда, афсуски, мазкур ходим меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги, ходимга станокни ишлаб чиқаришга берилган топшириқ тегишли шартнома бўлган расмийлаштирганлиги ёки расмийлаштирилмаганлиги ҳақида маълумот йуқ.

Бундан ташқари, ишлаб чиқилган станок қандай хусусиятларга эга эканлиги ҳам номаълум. Агарда ушбу станок янги бўлса, яъни унинг муҳим аломатлари мажмуи техника тарақққиёти даражасидан маълум бўлмаса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса у фойдали модель сифатида баҳоланиши мумкин. Фойдали моделнинг муаллифи унга нисбатан Интеллектуал мулк агентлигида патент олгандан кейин у ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади (“Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги қонун).

Агарда фойдали модель иш берувчининг ходимга берган хизмат топшириғи асосида яратилган бўлса, агар улар ўртасида шартномада бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, патент олиш ҳуқуқи иш берувчига тегишли бўлади. Бунда ходим фойдали моделнинг муаллифи бўлиб саналади ва иш берувчи унга шартномада белгиланган миқдорда ва шартларда мукофот пулини тўлайди (ФКнинг 1087-м.). Агарда бу борада келишувга эришишнинг имкони бўлмаса, ушбу масалалар суд орқали ҳал қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ходимга ёрдам берган механик ходимлар у билан баравар равишда фойдали моделни яратишга амалий ҳисса қўшган бўлсалар ва бунга тегишли далиллар бўлса, улар ўзларини фойдали моделнинг хаммуаллифи деб эътироф этишни сўраб судга мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ, фойдали моделни яратишга ноижодий ёрдам бериш (техникавий, ташкилий ёки математик ёрдам, ҳуқуқларни расмийлаштиришга кўмаклашиш ва ҳоказолар) ҳаммуаллифликка сабаб бўлмайди (ФКнинг 1086-м., 2-қ.).

Агарда станокни яратган шахс меҳнат қонунчилиги асосида ишга қабул қилинмаган бўлса ва ўртангизда станок ишлаб чиқаришга ҳеч қандай шартнома тузилмаган бўлса, бироқ мазкур станок Сизнинг маблағларингиз ва материалларингиз негизида яратилган булса[1], Сиз фуқаролик судига мурожаат қилиб, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса - битим суммасидан қатъи назар бошқа битимлар ёзма равишда тузилиши керак (ФКнинг 108-м.). Сизга тегишли бўлган пул суммасини ва материалларни мазкур шахсга бериш тўғрисида ёзма шартнома тузмаган бўсангиз ҳам, шундай келишув амалда бўлганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлисиз (ФКнинг 109-м. 2-қ.).

 


[1] Бу ҳолда мазкур муносабатлар фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика