Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қайси вақтдан бошлаб ягона солиқ тўловига ўтишга ва ягона ижтимоий тўловни 15% ставкада тўлашга ҳақлимиз?
Корхонамиз тиббий фаолият юритади. 24.08.2016 йилдаги ВМ №275-сонли Қарорига асосан корхонамиз 2017 йил 1 майдан кичик корхона субъектига ўтганлиги муносабати билан умумбелгиланган солиқ тўловидан ягона солиқ тўловига ўтиб, ягона ижтимоий тўловни 15% ставкада тўлашини маълум қилиб, солиқ органига мурожаат қилганимизда, 2018 йил 1 январдан ягона солиқ тўловига ўтишимизни ва ягона ижтимоий тўловни 15% ставкада тўлашимиз мумкинлиги ҳақида оғзаки жавобни олдик.


Ответы экспертов
Ответов: 363
30.06.2017

ЯСТга ўтиш тартиби

Ўтган йил якунлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида хабардор этсалар, улар жорий ҳисобот давридан бошлаб ЯСТ тўлашга ўтишга ҳақлидирлар (СКнинг 351-моддаси).

ЯСТ бўйича йил чораги ҳисобот давридир (СКнинг 359-моддаси).

Яъни, корхона 2-чоракдан ЯСТга ўтиши учун 10-апрелдан кечиктирмасдан, 3-чоракда ЯСТга ўтиш учун 10-июлдан кечиктирмасдан бу ҳақда Солиқ органларини белгиланган шаклда хабардор қилишлари лозим.

2016 йилда корхонанинг кичик бизнес субъектларига тегишлилиги ВМ 439-сон 11.10.2003 й. Қарорига иловага мувофиқ аниқланади. Унга кўра соғлиқни сақлаш соҳасидаги корхоналар (ОКОНХ 91500-91550) кичик бизнес субъектига тегишли бўлиши учун ходимлар ўртача йиллик сони 25 кишидан ошмаслиги лозим.

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш СКнинг 350-моддасида, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида, Президентнинг 09.04.1998й. ПФ-1987-сон Фармонининг 1-бандида келтирилган тартибда амалга оширилади.

Корхонангиз ўтган йил якунига кўра ходимлар сони бўйича кичик бизнес субъектларига тегишли бўлиб ЯСТга ўтиш ҳақидаги хабарнома солиқ идорасига 2017 йил 21 июнда берилган бўлса, корхонангиз 2017 йилнинг 3-чоракдан бошлаб ЯСТ тўловига ўтишга ҳақли.

ЯИТ бўйича 15%-лик ставкани қўллаш тартиби

2017 йилда микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ЯИТ ставкаси 15% этиб белгиланган (27.12.2016й. ПҚ-2699, 25-илова).

Корхонангиз 2016 йил якуни бўйича кичик бизнес субъектига тегишли бўлса, у 2017 йил бошидан ЯИТни ҳисоблашда 15%-лик ставкани қўллаши мумкин. Бунда корхонангиз қайси солиқ тизимида эканлиги (умумбелгиланган ёки ЯСТ) аҳамиятга эга эмас.

Бундан ташқари, корхонангиз 2016 йилда ЯИТни ҳисоблашда 25%-лик ставкани қўллаган бўлса, унда 2016 йил учун ЯИТни 15%-лик ставкани қўллаган ҳолда аниқлаштирилган ҳисоботларни қайта топшириши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика