Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонанинг асосий воситалари қолдиқ қийматидан паст нархларда сотилса, ЯСТ бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Жамиятимиз ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. 2017 йил феврал ойида жамият балансидаги асосий воситалар - маъмурий бино ва автомобил сотилган. Маъмурий бинонинг баланс қиймати (шартли) 450 000 сўм, қолдиқ қиймати 330 000 сўм. Автомобилнинг баланс қиймати (шартли) 50 000 сўм, қолдиқ қиймати 30 000 сўм. Кузатув кенгашининг қарорига асосан маъмурий бино 100 000 сўмга, автомабил 10 000 сўмга бахоланиб сотилди. Ушбу мамурий бино ва автомобил хизматда фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун бир неча йил олдин сотиб олинган ва улардан ҳозирги кунга қадар фойдаланиб келинган.


Ответы экспертов
Ответов: 423
11.07.2017

Асосий воситалар реализациясидан олинган даромад (фойда) ЯСТни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилади (СКнинг 355-моддаси, 132-моддаси 1-банди). Солиққа тортиладиган фойда Низомда (АВда 29.08.2004й. 1401-сон б-н рўйхатга олинган) белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади.

Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), қўшилган қиймат солиғи билан мазкур объектни сотиш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, сотувдан тушган тушум ва сотилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг асосий воситалар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади.

Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижани аниқлашни мисолда кўриб чиқамиз:

Асосий воситанинг дастлабки (тикланган) қиймати - 450 000 сўм, қолдиқ қиймати - 330 000 сўм, сотиш нархи - 100 000 сўм;

Мазкур асосий восита бўйича қайта баҳолаш бўйича тузатишлар счети сальдоси - 150 000 сўм (шартли).

Асосий воситаларни сотиш билан боғлиқ харажатлар бўлмаган. Корхона ҚҚС тўловчиси эмас.

Молиявий натижани аниқлаш формуласи қуйидагича кўринишда бўлади:

(Сотиш нархи – қолдиқ қиймат – ҚҚС) – (АВ сотиш билан боғлиқ харажатлар) + АВ қайта баҳолаш счетида йиғилган сальдо

Ушбу формула асосида ҳисоб-китобни амалга оширсак корхона асосий воситани сотишдан (100 000 – 330 000) +150 000 = - 80 000 сўм зарар кўрган бўлади.

Демак, ушбу операция бўйича солиққа тортиладиган даромад суммаси мавжуд эмас. Агар ҳисоб – китоб натижаси мусбат сон чиқса, у солиққа тортиладиган базага киритилиб, корхона асосий фаолияти тури учун белгиланган ставкада ЯСТга тортилар эди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика