Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Корхона асосий воситани нақд пулга сотса, аммо касса аппарати бўлмаса, нақд пул кассага қандай кирим қилинади? Ушбу пулни корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига қандай топширилади? 2.Асосий восита сотилганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Жамиятимиз ўзига тегишли бўлган «Матиз» русумли автомобилни фуқарога 1 000 000 сўмга нақд пулга сотди. Автомобилни бошланғич қиймати 1 050 000 сўм, эскириш қиймати 204 166,67 сўм, ҳозирги кунда қолдиқ қиймати – 845 833,33 сўмни ташкил қилади. Ҳозирда автомобилни сотишдан тушган нақд пул маблағлари жамият кассасида сақланиб турибди.


Ответы экспертов
Ответов: 429
12.07.2017

1.Касса ишини ташкил этишнинг барча меъёрлари, касса ҳужжатларини расмийлаштириш, нақд пулни қабул қилиш ва бериш тартиби Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида (АВ 22.06.2015й. 2687-сон)  акс эттирилган.

Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи корхоналар мажбурий тарзда фискал хотирали назорат касса машинасидан (НКМ) фойдаланади (ВМ 17.11.2011 й. 306-сон Қарори).

Агар корхонангиз фаолияти аҳоли билан ҳисоб-китоб қилишга алоқадор бўлмаса, НКМни қўллашингиз керак эмас.

Корхона НКМга эга бўлмаганда асосий воситасини нақд пулга сотганда уларни корхонага касса кирим ордери бўйича қабул қилади (Қоиданинг13-банди). Касса кирим ордери бош бухгалтер ва кассир томонидан  имзоланади, кассир муҳри (штампи) билан тасдиқланади.

Нақд пул маблағлари корхона кассасига кирим қилинган куннинг ўзида хизмат кўрсатувчи банкга топширилиши лозим.

Корхонада ушбу суммага касса чиқим ордери тузилади. Ташкилотнинг нақд пулдаги барча тушум ва чиқимлари касса ордерлари асосида касса дафтарида ҳисобга олинади. Касса дафтарини юритиш тартиби Қоидаларнинг (АВ 22.06.2015й. 2687-сон) 3-бобига мувофиқ амалга оширилади.

Нақд пулларни корхона ўз банк ҳисобварақларига кирим қилиш учун белгиланган шаклдаги (001-шакл) нақд пул қўйиш эълони (ушбу хужжат банк кассасида расмийлаштирилади) асосида банкка топширади (АВ томонидан 27.06.2008 й. 1831-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 70-банди).

2.Асосий воситаларни сотишда бериладиган бухгалтерия ўтказмалари Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган) 27-бандида келтирилган.

Бухгалтерия ўтказмалари ҳақдаги маълумотларни қуйидаги ссылка бўйича ўтиб танишиб чиқишингиз мумкин: http://vopros.norma.uz/question/5673

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика