Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Экспорт шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилишида корреспондент банк томонидан ушлаб қолинган банк комиссия тўлови бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Бунда экспорт тушуми сифатида қайси сумма ҳисобга олинади?
Ўзбекистон Республикаси резиденти «А» корхона ва чет эллик харидор «Б» корхона ўртасида экспорт шартномаси тузилмоқда. Шартнома шартларига кўра «Б» корхона маҳсулот учун чет элдан «А» корхонага валюта тўловини амалга оширганда корреспондент банкка тўланадиган комиссия – банк хизмати тўловини «А» корхона, яъни экспорт қилувчи корхона амалга ошириши белгиланган. Масалан: «Б» корхона «А» корхонага жами 40 000 АҚШ доллари юборди. «А» корхонанинг ҳисоб рақамига 39 980 АҚШ доллари келиб тушди, 20 АҚШ доллари корреспондент банкнинг комиссия тўлови сифатида ушлаб қолинган.


Ответы экспертов
Ответов: 232
03.07.2017

Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак (Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-банди, ВМнинг 30.09.2003й. 416-сонли қарори 1-иловаси).

Банкнинг хизматларига ҳақ тўлаш бошқа операция харажатлар таркибига киради (Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2.3.12.-банди, ВМнинг 05.02.1999й. 54-сонли қарори иловаси).

Сиз келтирилган мисол бўйича экспорт шартномаси бўйича ортилган маҳсулотлар, тўловларни келиб тушиши ва ушлаб қолинган банк комиссияси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Сумма

(АҚШ долл)

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Маҳсулот сотишдан харидорларнинг қарзлари суммаси

40 000

4010

Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар

9010

Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар

2

Маҳсулотлар сотилишидан валютанинг келиб тушиши

39 980

5210

Мамлакат ичидаги валюта счётлари

4010

Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар

3

Банк хизматлари учун тўловлар

20

9430

Бошқа операцион харажатлар

6990

Бошқа мажбуриятлар

4

Харидорларнинг қарзлари суммасини ҳисобга олиш

20

6990

Бошқа мажбуриятлар

4010

Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар

Бунда бухгалтерия ҳисоби ҳамда солиқ солиш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум сифатида хақиқатда реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган (олиниши лозим бўлган) маблағлар суммаси қаралади. Реализация ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади (СКнинг 22-моддаси).

Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш мақсадида хорижий валютадаги тушум сифатида экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхонанинг ваколатли банклардаги ҳисоб рақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари тушунилади Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Тартибининг 2-банди, ВМнинг 29.06.2000й. 245-сонли қарори 1-иловаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика