Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Қўшимча воситачилик шартномасини тузганимиз ҳақида комитентга хабар беришимиз шартми? 2.Комиссия ва субкомиссия шартномаси бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Бизнинг корхона фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шу турдаги маҳсулотларни олди-сотди ва воситачилик шартномалари (договор комиссии) асосида улгуржи савдо қилиш билан шуғулланади (ОКЭД-21100). Яқинда биз (комиссионер) иккинчи томон (комитент) билан янги воситачилик шартномасини туздик (фармацевтика маҳсулотлари бўйича). Бу воситачилик шартномасини бажариш мақсадида бошқа корхона билан (субкомиссионер) қўшимча воситачилик шартномасини (договор субкомиссия) туздик.


Ответы экспертов
Ответов: 179
07.07.2017

1. Қўшимча воситачилик шартномасини тузиш имконияти, бу ҳақда комитентни огоҳлантириш тартиби ва бошқа масалалар, қоида бўйича, воситачилик шартномасининг ўзида белгиланади. Агарда асосий воситачилик шартномангизда бу ҳолатлар тартибга солинмаган бўлса[1],  Сиз қўшимча воситачилик шартномасини тузишга ҳақлисиз. Бундай ҳолда, Сиз қўшимча воситачининг ҳаракатлари учун комитент олдида жавобгар бўлиб қолаверасиз. Шу билан бирга, Сизда қўшимча воситачига нисбатан комитент ҳуқуқлари ва мажбуриятларига вужудга келади (ФКнинг 835-м). Ушбу ҳуқуқий норманинг мазмунидан кўриниб турибдики, Сизда комитентни қўшимча воситачилик шартномаси тузилганлиги ҳақида хабардор қилиш мажбурияти йўқ.

Шундай қилиб, агар воситачилик шартномасида комиссионерга қўшимча воситачилик шартномаси тузилганлиги ҳақида комитентни огоҳлантириш мажбурияти юклатилмаган бўлса, қонунчиликда бундай мажбурият белгиланмаган.

 


[1] Хусусан қўшимча воситачилик шартномасини тузиш ман этилмаган бўлса

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 423
03.07.2017

Комиссионер бухгалтерия ҳисобида комитент ва субкомиссионер билан боғлиқ операцияларни қуйидагича акс эттиради:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Комитентдан олинган товар кирим қилинди

004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар”

 

Комиссияга олинган товарлар субкомиссияга берилди

 

004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар”

Субкомиссионер товарлар учун тўловнинг бир қисмини олдиндан тўлаб берди

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” (субкомиссионер кўрсатилади)

Комитентга товарлар учун тўлов олдиндан тўлаб берилди

4310 “ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар”

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Субкомиссионер ой тугагандан сўнг сотилган маҳсулот тўғрисидаги берган ҳисоботи асосида товарлар учун субкомиссионер тўлаши лозим бўлган сумма ҳисобга олинди.

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” (субкомиссионер кўрсатилади-товар учун бериши керак бўлган суммага)

6990 “Бошқа мажбуриятлар” (Комитент кўрсатилади-товарлар учун тўланиши лозим бўлган суммага)

Субкомиссионер берган ҳисобот асосида комитентга ҳисобот топширилди ва унинг олдида товарлар учун тўланиши керак бўлган сумма ҳисобга олинди

Субкомиссионер товарлар учун олдиндан тўлаган аванси у берган ҳисобот асосида ҳисобга олинди

6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” (субкомиссионер кўрсатилади)

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” (субкомиссионер кўрсатилади)

Комитентга товарлар учун олдиндан тўланган аванс ҳисобга олинди

6990 “Бошқа мажбуриятлар” (Комитент кўрсатилади)

4310 “ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” (комитент кўрсатилади)

Субкомиссионерга тўланиши лозим бўлган воситачилик ҳақи акс эттирилди-агар комитент ушбу суммани қоплаб бериши назарда тутилган бўлса

4890  “Бошқа дебиторлар қарзлари” (комитент кўрсатилади)

6990 “Бошқа мажбуриятлар” (субкомиссионер кўрсатилади)

Субкомиссионерга тўланиши лозим бўлган воситачилик ҳақи акс эттирилди-агар комитент ушбу суммани қоплаб бериши назарда тутилмаган бўлса

9410 “Сотиш харажатлари”

6990 “Бошқа мажбуриятлар” (субкомиссионер кўрсатилади)

Ҳисобот асосида комитентдан олиниши керак бўлган воситачилик ҳақи даромад сифатида акс эттирилди

4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”

9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”

Субкомиссионерга ҳисобланган воситачилик ҳақи тўланди

6990 “Бошқа мажбуриятлар” (субкомиссионер кўрсатилади)

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Субкомиссионерга тўланадиган воситачилик ҳақи комитент томонидан қоплаб берилди, агар шартномада назарда тутилган бўлса

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

4890  “Бошқа дебиторлар қарзлари” (комитент кўрсатилади)

Комитент комиссионерга воситачилик ҳақини тўлаб берди

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”

Субкомиссионер берилган товарнинг сотилмаган қисмини қайтарди.

004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар”

 

Сотилмаган товар комитентга қайтарилди

 

004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар”

Субкомиссионер сотилган товар учун тўловнинг қолган қисмини тўлаб берди

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” (субкомиссионер кўрсатилади-товар учун бериши керак бўлган суммага)

Комитентга сотилган товар учун тўловнинг қолган қисми тўлаб берилди

6990 “Бошқа мажбуриятлар” (Комитент кўрсатилади-товарлар учун тўланиши лозим бўлган суммага)

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика