Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. 2017 йил 2-чорак учун корхонамиз қанча ҚҚСни давлат бюджетига тўлаши керак? 2. Кейинчалик сотиб юбориш мақсадида ёки бутунлай бошқа бир қурилиш объектига ишлатилиши назарда тутиб сотиб олинган товарлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими? 3. Товар хом ашё биржасидан олинган товарлар сотиб юборилаётган пайтда ҳисобварақ фактурада ҚҚС алохида кўрсатиладими? Масалан, 2-чоракда сотиб олинган 90 млн. сўмлик (ҚҚС билан бирга) ойнак махсулотини 50% сотилганида? 4.Агар корхонамиз марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган объектлар бўйича тендерда ғолиб чиққан бош пудратчига ёлланма пудратчи бўлсак, у ҳолда бажарилган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС тўланиши керакми? Агар тўловчи бўлса ҚҚСни ҳисобварақ фактурада алохида кўрсатишимиз керакми?
Хусусий корхонамиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Ходимлар сони 38 кишидан иборат. Корхонамиз марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаси биноларини ҳамда Ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли мактаб биноларини мукаммал таъмирлаш бўйича тендер савдоларида ғолиб бўлиб чиқди. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ЯСТ тўловчилари қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни тўлаши керак (СКнинг 349-моддаси). Корхонамиз томонидан 2017 йил 2-чоракда жами 300 млн. сўм қурилиш монтаж ишларини амалга оширган. ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда буюртмачига 360 млн. сўм тақдим этилди. Шу давр мобайнида қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материалларини сотиб олишда тўланган ҚҚС суммаси 25 млн. сумни, корхона офис биносида табиий газдан фойдаланганлик учун тўловида ҚҚС суммаси 145 минг сўмни, телефон тармоғидан фойдаланганлик учун тўловида ҚҚС суммаси 65 минг сўмни, кейинчалик сотиб юбориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржасидан сотиб олинган товарлар (ойнек, цемент)лар бўйича тўланган ҚҚС суммаси 15 млн. сўмни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 256
14.07.2017

Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади (ФКнинг 670-мод.). Лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳажмий-режали, амалий ва техникавий ечимларни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг қурилиши, реконструкцияси ҳамда капитал таъмирланиши, шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайди (ФКнинг 39-мод.). Агар шартномада бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлмаса, қурилишни материаллар, шу жумладан деталлар ва конструкциялар, шунингдек ускуналар билан таъминлаш мажбурияти пудратчи зиммасида бўлади (ФКнинг 672-мод.). Буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда ҳақ тўлайди (ФКнинг 673-мод.).

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда сизнинг саволларингизга қуйидагича жавоб берсак бўлади:

1.Қурилишда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база бўлиб шартномавий нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳақ тўлаш учун тақдим этилган, бажарилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган ишларнинг, хизматларнинг ҚҚС киритилмаган қиймати ҳисобланади (СКнинг 204-мод.).

ҚҚС тўловчиси бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган ва (ёки) солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚСнинг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Бунда товарлар (ишлар, хизматлар) солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланилган ва олинган товарларга (ишларга, хизматларга) етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактура ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилган бўлиши керак (СКнинг 218-мод.).

Сизнинг ҳолатда 2017 йил 2-чорак якуни бўйича давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ушбу даврда бажарилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган ишлар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида акс эттирилган ҚҚС суммасидан ушбу қурилиш ишларини бажариш учун ҳақиқатдан ишлатилган лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилган қурилиш материаллар, деталлар, конструкциялар, ускуналар, шунингдек ишлар ва ҳизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси чегирилган (ҳисобга олинган) ҳолда аниқланади.

Агар сиз келтирган харажатлар буюртмачига тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларига киритилган бўлса ва буюртмачи томонидан тўлаб бериладиган бўлса, улар бўйича тўланган ҚҚС суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚСни аниқлашда ҳисобга олиниши мумкин.

2-3. Сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланган ҚҚСнинг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи фақат ҚҚС тўловчиларига берилган.

Корхонангиз ЯСТ тўловчиси сифатида ихтиёрий асосда ҚҚС тўлашга ўтмаган бўлса, ҚҚСни фақат қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича тўлайди. Тегишинча, айнан ушбу объектларни қурилишига ишлатилган ва буюртмачи томонидан тўлаб бериладиган товарлар бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бошқа қурилиш объектига ишлатилган ёки олди-сотди шартномалари асосида сотиб юборилган товарлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

4. СКнинг 349-моддасига асосан ЯСТ тўловчилари учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлаш мажбурияти сақланиб қолинади.  

Бу дегани ушбу тартиб бундай объектларни қурилишида қатнашаётган ёлланма пудратчи ва субпудратчиларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади. Тегишинча улар ушбу объектларда бажарилган ишлар ва ҳизматлар бўйича  ҚҚС тўлашлари ва ҳисобварақ фактураларда ҚҚСни алохида кўрсатиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика