Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хато келиб тушган пул маблағларидан қандай турдаги солиқлар тўланади ва уларга қандай бухгалтерия проводкалари берилади? Ушбу маблағлар қайси солиқ ҳисоботида, қайси иловасида ва қандай тартибда акс эттирилади?
Бизнинг "Саид" МЧЖ автомобилларга дизель ва бензин чакана сотиш (АЁҚШ) савдоси билан шуғулланади. Бизнинг МЧЖ нинг асосий (20208) ҳисоб ракамига "Буриев Р ва Очилов Р ларнинг пластик картасидан "Саид" МЧЖ нинг устав капиталини шакллантириш учун" мазмунида жами 87 000 000 (40 000 000 ва 47 000 000) сум пул маблағи келиб тушди. Буриев Р ва Очилов Рлар бизнинг МЧЖ га умуман алоқаси йўқ шахслар.


Ответы экспертов
Ответов: 360
20.07.2017

Корхонангиз хато келган пулларни пластик карта эгаларига қайтариши зарур. Уни даромад сифатида ўз ҳисобрақамида қолдиришга асос бўлувчи қонуний ҳужжат йўқ.

Корхона – ҳисоб рақам эгаси унга кўчирмалар берилганидан кейин 2 (икки) иш куни мобайнида банкка ҳисобварақ кредити ёки дебетига хато ёзилган суммалар ҳақида ёзма равишда хабар қилиши шарт (АВ томонидан 11.07.2008 й. 1834-сон билан рўйхатга олинган). Агар шу муддат ичида мижоз ўз эътирозини билдирмаса, бажарилган операциялар ҳамда ҳисобварақдаги маблағ қолдиғи тасдиқланган ҳисобланади.

Ушбу муддат давомида сиз банкка расман мурожаат этиб, пуллар хато келганини маълум қилишингиз мумкин. Банк мемориал ордер асосида хато келган маблағларни қайтаради. Ушбу муддат ўтган тақдирда пуллар тўлов топшириқномаси билан тўлов деталлари қисмида асос бўлувчи ҳужжат, шартномалар мавжуд эмаслиги кўрсатилган ҳолда корхона томонидан қайтарилиши зарур.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика