Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кандай хужжатлар ходимни Ташкилот рахбари эканлигини тасдиклаб беради? Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотнинг бошка бир булимга бириктирилиб шу булимнинг бошлигига буйсуниши мумкинми? Агар шундай булса, шу холатда Меҳнатни муҳофаза қилиш конунига номувофиклик борми?
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида қонунда 12-моддасида ёзилишича, "Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади."


Ответы экспертов
Ответов: 278
22.07.2017

1. Йўқ, мумкин эмас.

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси 3-қисмига биноан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб, у бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.

Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотнинг бошка бир бўлимга бириктирилиб, шу бўлимнинг бошлиғига бўйсуниши мумкин эмас. Акс ҳолда номланган Қонунга зид бўлади.

2. Агар ташкилот давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан бири бўлса, унинг раҳбарининг шахси ва лавозимини тасдиқлайдиган ҳужжат гувоҳнома ҳисобланади (ВМнинг 2012.05.01.даги 2-сон қарорига илова – Намунавий низомнинг 5-банди 1-хатбоши). Бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳам шахси ва лавозими худди шу каби гувоҳнома ва/ёки уларни шу лавозимга тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги буйруқ, баённома ёки бошқа қарор билан тасдиқланиши мумкин. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика