Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1) Дивиденд сифатидан тўланадиган тақсимланмаган фойдадан қанча сумма солиққа ажратилади? 2) 1% суммани банк хизмат ҳақи сифатида ушлаб қолса, қанча сумма пластик картага йўналтирилади (яъни қанча сумма пластик картада қолади)?
2016 йил якунига кўра 8710 счетнинг кредитида 150 000 000 сўм қолдиқ мавжуд (таъсисчи ягона жисмоний шахс). Корхона ушбу барча суммани дивиденд сифатида пластик картага тушириб олишга қарор қилди.


Ответы экспертов
Ответов: 362
12.07.2017

1.Таъсисчи даромади солиққа тортилиши ёки тортилмаслиги корхонангизнинг ташкилий ҳуқуқий шаклига боғлиқ. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/7563

Корхонангиз ташкилий – ҳуқуқий шакли МЧЖ (масъулияти чекланган жамият) бўлса, таъсисчига тўланадиган дивиденд унинг мулкий даромади ҳисобланади (СКнинг 176-моддаси). Дивидендлар 10% ставкада солиққа тортилади (СКнинг 182-моддаси). Корхона дивиденд тўлашда солиқ агенти сифатида тўлов манбаида солиқни ушлаб қолиб, қолган даромадни таъсисчига ўтказиб бериши керак (СКнинг 184, 185-моддалари).

Масалан, Таъсисчи қарорига кўра, дивиденд сифатида тақсимланмаган фойдадан 150 000 000 сўм ажратилиши белгиланган бўлса, солиқ суммаси 15 000 000 (150 000 000 х 10%) сўмга тенг бўлади, ва таъсисчига 135 000 000 (150 000 000 – 15 000 000) сўм ўтказиб берилади.

Агар корхонанинг ташкилий ҳуқуқий шакли хусусий корхона бўлса, хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммаси (сизнинг ҳолатингизда 150 млн.сўм) солиққа тортилмайди (СКнинг 179-моддаси 6-банди).

2.Пластик картага ўтказмалар тўғрисида банк билан корхона ўртасида тузилган шартномага асосан банк ўз хизмат ҳақини корхона ҳисобидан, ёки маблағларни қабул қилувчи жисмони шахс ҳисобидан ушлаб қолиши мумкин.

Банк билан тузилган шартномада ушбу пул ўтказмаси учун банк хизмат ҳақини корхона ҳисобидан ундириш назарда тутилган бўлса, таъсисчи пластик картасига солиқдан “тозаланган” сумма, сизнинг ҳолатингизда 135 мнл. Сўм тушиши лозим.

Агар банк хизмат ҳақи жисмоний шахс ҳисобилан ундирилиши назарда тутилган бўлса, 133 650 000 (135 000 000 – 135 000 000 х 1%) сўм тушиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика