Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Киритилган 20 минг АҚШ долларини уставга киритилган ўзгартириш рўйхатдан ўтказилгунгача бўлган даврда 22-сон БҲМСга асосан ҳар ой охирги кунига Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланиши керакми? 2. Киритилган 50 млн. сўм нақд пул ва 50 млн. сўм натура шаклидаги улушлар ҳақиқатда киритилган санадаги курс (1$=2938,71 сўм) бўйича ҳисобга олиниб, уларни ҳам ўзгартириш рўйхатдан ўтказилган санагача қайта ҳисоблаш амалга оширилиши керакми?
Хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонасининг муассислари устав капиталини кўпайтириш мақсадида бир пайтнинг ўзида ҳам миллий валютада (сўмда) ҳамда хорижий валютада (АҚШ долларида) 1 йил олдин қуйидаги миқдорда қўшимча ҳиссалар киритганлар: 20 минг АҚШ долларида нақд пул шаклда, 50 млн. сўм миллий валюта (сўм)да нақд пул шаклда ва 50 млн. сўм натура (қурилиш материаллари) шаклида. Ушбу маблағлар киритилган санада АҚШ долларининг расмий курси 2 938,71 сўмни, уставдаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги эса расмий курс 3 846,33 сўм бўлган. Шу муносабат билан менда қуйидаги саволлар пайдо бўлди.


Ответы экспертов
Ответов: 362
24.07.2017

Чет эл валютасида акс эттирилган устав капитали оширилганда бухгалтерия ҳисоби мақсадида устав капиталининг фақат оширилган қисми таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича миллий валютага қайта ҳисобланади (АВ 17.09.2004й. 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 28-банди, кейинги ўринларда Низом деб юритилади).

Устав капитали ўзгаришини давлат рўйхатидан ўтказилгунча бўлган даврда таъсисчилар киритган улушлар 6630 “Устав капитали оширилиши бўйича таъсисчилар бадаллари” счетида тегишли киритилган активларни ҳисобга олувчи счетлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади (21-сон БҲМС 2-иловасининг 283-1-банди).

Устав капитални шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Марказий банк курслари ўртасида вужудга келадиган ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счётида акс эттирилади (Низомнинг 30-банди).

Вужудга келадиган салбий курс фарқи эса 8420 счётининг дебетида устав капиталини шаклланишида вужудга келган олдинги ижобий курс фарқи суммаси чегарасида акс эттирилади. Салбий курс фарқи суммасининг ижобий курс фарқи суммасидан ошган қисми молиявий фаолият бўйича харажатларга олиб борилади (Низомнинг 31-банди).

Сизнинг ҳолатда устав капитални шакллантиришда ижобий курс фарқи вужудга келмайди, шунинг учун юзага келган салбий курс фарқи суммаси тўғридан-тўғри 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётининг дебети бўйича акс эттирилади ва молиявий натижаларга олиб борилади.

Сизнинг мисолингизда устав капитални ошириш мақсадида таъсисчилар томонидан киритилган қўшимча ҳиссалар бухгалтерия ҳисобида қўйидаги тартибда акс эттирилади:

т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Сумма

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Жами таъсисчилар томонидан киритилган қўшимча ҳиссалар

(1$=2938,71 сўм МБ курси бўйича)

жумладан:

54 028,54 $

158 774 200 сўм

 

 

нақд хорижий валютада шаклида

20 000 $

58 774 000 сўм

5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари»

6630 «Устав капитали оширилиши бўйича таъсисчилар бадаллари»

нақд миллий валютада шаклида

17 014,27 $

50 000 000 сўм

5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»

натура шаклидаги

17 014,27 $

50 000 000 сўм

1050 «Қурилиш материаллари»

2.

Устав капитали оширилиши бўйича ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказилганда:

54 028,54 $

207 811 594 сўм

4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

8330 «Пай ва улушлар»

3.

Аввал келиб тушган таъсисчилар қўшимча ҳиссаларини ҳисобга олиш

54 028,54 $

158 774 200 сўм

6630 «Устав капитали оширилиши бўйича таъсисчилар бадаллари»

4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

4.

Устав капитални шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига улушларни киритиш санасидаги МБ курслари ўртасида вужудга келган салбий курс фарқи

49 037 394 сўм

9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика