Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мазкур импорт контрактининг бажарилиши бўйича вужудга келган кредиторлик қарзни 3-шахсга кўчирилиши ҳамда хорижий хамкорлар билан тузилган қўшимча келишувларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний амалга оширилиши юзасидан тушунча беришингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикасида руйхатдан ўтган 1 та импорт шартномамиз бўйича чет эллик хамкоримиздан (Германия) хорижий валютада кредитор карзимиз мавжуд. Ушбу қарзни Буюк Британиялик яна бир хамкоримизга кўчириш тўғрисида шартномага 3 томонлама қўшимча келишувлар имзоланди. Лекин, ваколатли банк ва солиқ идораларидан олинган жавобида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.1994 йилдаги ПФ-837-сонли фармон талаблари билан импорт қилинаётган товарларга ҳақ тўлаш корхонанинг Ўзбекистоннинг унга хизмат кўрсатаётган вакил қилинган банкдаги счетидан амалга оширилиши кўрсатилиб рад жавоби берилди.


Ответы экспертов
Ответов: 28
20.07.2017

Бир қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиши қонунчиликка зид эмас (ФК 322-мод.). Лекин, ташқи савдо контрактларга келганда, кўрсатилган Фармоннинг 1-бандига асосан ўзбек корхоналарнинг экспорт-импорт операциялари бўйича хорижий шериклар билан ўзаро ҳисоб-китобларни фирмаларнинг чет эл банкларидаги счётлари орқали амалга оширишлари тақиқланади ва қонун бўйича жазоланади (20.04.1994 й. ПФ-837 1-банд 2-хатб.). Ўрнингизга чет эл корхонаси қарзингизни тўлайдиган бўлса, валюта маблағлари чет элдаги банкда очилган счёт орқали ўтқазилади. Шунингдек, “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида” Низомда императив тарзда импорт қилинаётган товарларга ҳақ тўлаш корхонанинг унга хизмат кўрсатадиган Ўзбекистоннинг банкдаги счётидан амалга оширилиши керак деб айтилган (20.04.1994 й. ПФ-837-сон Фармонига ил. 12-банд). Бундан ташқари,Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг қоидаларига асосан, нафақат импорт, хамма ташқи савдо контрактлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар корхона томонидан фақат (агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса) контрактда ва ТСОЯЭАТда кўрсатилган унинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилиши мумкин (ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарорига 1 -ил. 12-банд).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика