Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Мен ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис сифатида автомобиль ихтисослиги бўйича олий маълумотли мутахассисни ишга ёллаб жамият очишим мумкинми ёки автомобиль ихтисослиги бўйича олий маълумотли мутахассиснинг узи жамиятда директор булиши керакми? Жамиятда булимлар ташкил килишим керакми? 2. Жамият ходимларига кандай малакавий талаблар куйилади? 3. Юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахслар кандай меъёрий-хукукий хужжатлар билан фаолият юритиши лозим?
Мен Юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шугулланадиган масъулияти чекланган жамият очмокчиман. Менинг маълумотим олий Тошкент Молия институтини Бухгалтерия мутахассислигини битирганман. Жамиятда узим рахбар ва бухгалтер ва 2 хайдовчи ёлламокчиман (маълумоти урта махсус).


Ответы экспертов
Ответов: 40
11.08.2017

1. Агар Жамиятингиз фақат юк ташиш билан шуғулланмоқчи бўлса (Сизнинг сўровингиздан келиб чиқиб), АВда 05.10.2006 йилда 1626-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомда кўрсатилган малакавий талаблар корхона раҳбари – Жамият директори учун ҳам мажбурий ҳисобланади (Низомнинг 3 ва 3-1-бандлари).

Демакки, юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун сиз ўзингиз Жамият директори бўла олмайсиз, сиз ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассисдан ташқари, автомобиль йўналишида олий маълумотга эга кишини излашингиз лозим.

2. Қонун ҳужжатларида корхонада юк ташиш билан шуғулланадиган бирор-бир бўлинмалар, бўлимлар ёки хизматларни мажбурий  ташкил этиш тўғрисидаги талаб кўзда тутилмаган. Бўлинмалар, бўлимлар ёки хизматларни ташкил этиш – фақат корхона раҳбарининг алоҳида ҳуқуқи. Бироқ, корхона тузилмасида алоҳида бўлинманинг мавжудлиги корхонада юк ташиш фаолиятига раҳбарлик қилиш ва бошқаришни осонлаштиради.

3. Юк ташиш фаолиятини амалга оширадиган корхона ходимларига қуйидаги талаблар қўйилади (Низомнинг 4-банди):

- автомобиль йўналишида олий касбий маълумоти тўғрисида диплом, 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида ЎзАДТАда (бундан кейин Агентлик) аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги  юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари учун;

- автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумоти тўғрисида дипломнинг ҳамда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Агентликда аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис учун;

- тегишли тоифадаги автотранспорт воситасини бошқаришга белгиланган намунадаги гувоҳнома билан тасдиқланган ҳуқуқнинг мавжудлиги - ҳайдовчилар учун.

Шунингдек, автомобиль транспортида юк ташиш бўйича лицензия олиш учун лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиш керак:

- лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;

- штатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган, тегишли лавозимни эгаллаш ҳуқуқи учун Агентлик томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;

- Жамият фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаси мавжуд бўлиши;

- автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

- Жамият ходимларининг автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишда қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги;

- ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

- янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия карточкаларининг Жамият томонидан ўз вақтида олиниши.

4. Қуйидагилар автомобиль транспортида юк ташиш фаолиятини амалга оширишда амал қилиниши лозим бўлган асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади:

- Фуқаролик кодекси (709-725-моддалар);

-Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун;

- “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонун;

- Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари (ЎзР ВМнинг 01.08.2014 йилдаги 213-сон қарорига илова);

- Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш

қоидалари (ЎзР ВМнинг 16.02.2011 йилдаги 35-сон қарорига 1-илова);

- Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқнома (ЎзАДТА бошлиғининг 03.06.2004 йилдаги 83-сон буйруғи билан тасдиқланган, АВда 02.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (ИИВнинг 03.08.2012 йилдаги 28-сон ва ЎзАДТАнинг 5-сон қарори билан тасдиқланган, АВда 21.09.2012 йилда 2391-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари учун бепул махсус кийим, махсус пойабзал ва якка ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бериш намунавий меъёрлари (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг 26.08.2005 йилдаги 97-сон буйруғи билан тасдиқланган, АВда 08.09.2005 йилда 1511-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 27.02.2012 йилдаги 34-сон “Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (АВда 26.03.2012 йилда 2345-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Автомобиль ҳайдовчилари меҳнати гигиенаси бўйича санитария қоидалари (0204-06-сон ЎзР СанҚваМ) (Давлат санитар шифокори томонидан 26.05.2006 йилда тасдиқланган).

Қонун ҳужжатларида  автомобиль транспортида юк ташишни амалга оширишда амал қилиниши лозим бўлган бошқа норматив ҳужжатлар ҳам мавжуд.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика