Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона томонидан директор номига шартнома асосида сотиб олинган авиачипта бухгалтерияда қайси ҳисобда акс эттирилади ва қандай расмийлаштирилади?
Корхона директори хорижга бориш учун шартнома асосида авиачипта сотиб олди. Чипта корхона рахбарининг номига бўлиб, сафарга корхона таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш мақсадида борилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 360
31.07.2017

Корхонанинг умумхўжалик фаолияти заруратидан қилинган сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш керак.

Ходимнинг хизмат сафари Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлганида Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВда 19.11.2015й. 2730-сон билан рўйхатга олинган) асосида қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

  • ходимни хизмат сафарига жўнатиш ҳақида буйруқ/фармойиш;
  • сафар гувоҳномаси;
  • ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган хизмат сафари режа-топшириғи;
  • бўнак ҳисоботи;
  • хизмат сафарида амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Сизнинг корхонангиз сотиб олган авиачипта йўл харажатини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. У бошқа харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бир қаторда бўнак ҳисоботига илова қилинган ҳолда сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бухгалтерияга тақдим этилади.

Корхона томонидан хизмат сафари учун авиачиптани харид қилиш ва ходимга топшириш операциялари қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

Хизмат сафари харажатлари бўйича ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади

 

Дебет

Кредит

Авиачипта учун олдиндан тўлов амалга оширилди

4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"

5010 " Миллий валютадаги пул маблағлари"

Ҳисобварақ – фактура асосида авиачипта қабул қилинди

5920 “Бошқа жорий активлар”

 

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

Авиачипта учун тўланган аванс ҳисобга олинди

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"

Авиачипта хизмат сафарига кетаётган ходимга топширилди

4220 “Хизмат сафарларига берилган бўнаклар”

 

5920 “Бошқа жорий активлар”

Бўнак ҳисоботи асосида амалга оширилган маъмурий ходим харажатлари (жумладан авиачипта харажати) акс эттирилди

9420 "Маъмурий харажатлар"

6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз"

Бўнак ҳисоботи асосида авиачипта харажати ҳисобдан чиқарилди

6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз"

4220 “Хизмат сафарларига берилган бўнаклар”

Инобатга олиш керакки, хизмат сафарларидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун  ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар корхонанинг харажатлари бўлиб, улар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси 2-қисми 7-банди), мос равишда солиққа тортилмайди, ва солиқ ҳисоботларида акс эттирилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика