Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хўжалик ҳисобидаги бюджет ташкилоти томонидан ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш тартиби қандай?
Бизнинг ташкилот хўжалик ҳисобидаги бюджет ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтган. Ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш тартиби, асосий восита сотилганда ВМнинг 31.12.2009й. 343-сонли карорига асосланиши керакми ёки йукми.


Ответы экспертов
Ответов: 232
01.08.2017

Ёқилғи-мойлаш материаллари, хусусан автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси махсус тартибда сотиладиган моддий-техника ресурслари стратегик турларига киради. Уларни сотиш Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади (ВМнинг 05.02.2004й. 57-сонли қарори 3-иловаси).

Ушбу Низом талабларидан келиб чиқсак (31-1-банди), хўжалик ҳисобидаги бюджет ташкилоти томонидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси қуйидаги тартибда сотиб олинади:

  • ажратилган лимитлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига «Ўзнефтмаҳсулот» АК нефть базалари билан тузилган шартномалар асосида олдиндан ҳақини 100 фоиз тўлаган ҳолда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган ҳолда ўрнатилган чакана нархлар бўйича;
  • ажратилган лимитлардан ортиғи бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига биржа савдолари орқали.

Агар сизнинг ташкилотингизга ёқилғи-мойлаш материаллари учун лимит ўрнатилиб, уларни сотиб олишга бюджетдан маблағлар ажратилаётган бўлса, ушбу лимит доирасида бензин ва дизел ёнилғиси «Ўзнефтмаҳсулот» АК нефть базалари билан тузилган шартномалар асосида ўрнатилган чакана нархларда сотиб олинади.

Агарда ташкилотингизга бундай лимит ажратилмаган бўлса, унда ёқилғи-мойлаш материаллари ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига биржа савдолари орқали сотиб олинади. 

Автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси очиқ биржа савдоларида талаб ва таклифнинг бозор нархлари бўйича сотилади. Очиқ биржа савдолари натижалари бўйича шартномалар нефть базалари ва бевосита истеъмолчилар ўртасида ҳақи 100% олдиндан тўланиши шартлари билан тузилади ҳамда етказиб бериш ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш шартларини ўз ичига олади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика