Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Давлат улуши бор акциядорлик жамияти балансдан ташқари счетида турган ишлатилиб келаётган кам баҳоли инвентарларни янги ташкил этилган МЧЖга жамиятнинг ички комиссияси нархлаган нархда сотса бўладими?
Давлат улуши бор акциядорлик жамияти балансдан ташкари счетида турган ишлатилиб келаётган кам бохоли инвентарларни Янги ташкил этилган МЧЖга топшириши керак.


Ответы экспертов
Ответов: 394
02.08.2017

Акционерлик жамиятларида сотилаётган мол-мулкнинг баланс қиймати жамият соф активлари миқдорининг 15 фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, ва улар жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 83, 84-моддалари).

Қолган ҳолатларда жамият ижроия органлари мустақил равишда хўжалик фаолиятини юритиш юзасидан қарор қабул қилишга ҳақлилар.

Фойдаланишда бўлган инвентарь ва хўжалик анжомларини бошқа корхонага сотиш учун, уларни балансга бошқа операцион даромад сифатида сотишнинг соф қиймати бўйича материаллар счетига кирим қилиш зарур. Сўнгра уларнинг реализациясини бошқа активларнинг чиқиб кетишини акс эттириш тартибида бухгалтерияда кўрсатиш мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика