Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мажбурий ижро бюроси ходимларини хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги юзасидан қайси судга мурожаат қилинади?


Ответы экспертов
Ответов: 179
27.07.2017

Маълумки, ЎзР Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари турли тоифадаги ходимлар булиши мумкин. Агар гап айнан мансабдор шахс ҳақида кетаётган бўлса, улар хатти-ҳаракатлари устидан фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин. Давлат органларининг ва бошқа органларнинг, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятлар бўйича ишлар фуқаролик судларига тааллуқли бўлиб, бу ишлар белгиланган қоидалар асосида кўриб чиқилади (ФПКнинг 264,265-м.).

Мансабдор шахс деганда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс тушунилади (МЖтКнинг 15-м. 2-қ.).

Агар мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари  натижада:

- жисмоний ёки юридик шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилса;

- жисмоний ёки юридик шахснинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириши йўлида тўсқинликлар вужудга келса;

- жисмоний ёки юридик шахс зиммасига бирорта ғайриқонуний мажбурият юклатилишига ёки унинг ғайриқонуний равишда бирор-бир жавобгарликка тортилишига сабаб бўлса,  ушбу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан судга шикоят қилиш мумкин (ФПКнинг 266-м.).

Таъкидлаш жоизки, шикоят давлат органи ва бошқа орган жойлашган ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига берилади (ФПКнинг 267-м.).

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюросида ишловчи мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан Бош прокурорга шикоят қилишингиз мумкин.  

Агарда, Мажбурий ижро бюроси ходими мансабдор шахс бўлмаса, лекин хизмат вақтида ножуя хатти-ҳаракатлар содир қилса, унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Бюро директорига шикоят қилишингиз мумкин. Бюро директори ножуя хатти ҳаракатлар содир этган ходимга нисбататн интизомий жавобгарлик чораларини кўриши мумкин. Директор томонидан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий жавобгарлик чоралари қуйидагилардан иборат:

- хайфсан;

- жарима;

- келишиш тартибига риоя қилган ҳолда хизматга қабул қилиш ва лавозимига тайинлаш ўз ваколатига кирувчи ходимларнинг лавозимини пасайтириш ёхуд хизматдан бўшатиш (30.05.2017й. ПҚ-3016га 5-илованинг 38-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика