Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Суд ижрочилари томонидан гаровга куйилган 425 000 000 сумлик дукон биноси Кимошди савдоларида сотилмаганлиги сабабли 10% арзонлаштирилган бахода яъни 382 500 000 сумга банк балансига олиш таклиф килинган, хамда бинони карз эвазига банк балансига олишга розилик билдирилган. 2017 йил 24 июл холатига жавобгарнинг банк олдидаги карздорлиги 195 420 000 сумни ташкил килади. Биз сугурта ташкилотидан сугурта товонини талаб килишга хаклимизми ёки йукми?
Мен банкда хукукшунос булиб ишлайман, битта банк мижозига кайта таъмирлаш ишлари учун 500 000 000 сум, йиллик 12 % дан, 3 йил муддатга кредит маблаги ажратилган. Кредит таъминоти учун 425 000 000 сумлик дукон биноси хамда, сугурта ташкилотининг 200 000 000 сумлик «кредит кайтмаслик хатарини олдини олиш» тугрисидаги сугурта полиси куйилган. Кредит карздорлиги, кредит олувчи томонидан кайтарилмаганлиги сабабли (икки ой давомида), 2016 йил 25 октябрда банк Фукаролик ишлари буйича Беруний туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат килинган. Дастлаб суд сиртдан чикарилган хал килув карори билан даъвони каноатлантирди. Шерик жавобгар сугурта ташкилотининг шикоятига асосан суд ишни тарафлар иштирокида кайта куриб чикиб, 2017 йил апрел ойида суд карорини уз кучида колдирди. 2017 йил 22 июн санасида Фукаролик ишлари буйича Коракалпогистон Республикаси Олий суди апелляция судлов хайъати томонидан шерик жавобгарнинг шикоят аризага асосан иш кайта курилиб чикиб, сугурта ташкилоти сугурта товонини тулашдан озод килинди.Суд карорида сугурта ташкилотини сугурта товонини тулашдан озод килиниши учун асос килиб, сугурта шартномасининг 7.2 бандига асосан сугурта ходисаси содир булганлиги тугрисида 5 банк кунида сугурталовчи хабардор килинмаганлигини курсатган. Вахоланки 2016 йил сентябр ва октябр ойлари учун кредит карздорлининг ойлик туловлари кредит олувчи томонидан кайтарилмаганлиги сабабли, банк томонидан 2016 йил 21 октябрда шартномага асосан кредит олувчи хамда, Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 951- моддаси 1 – кисмига асосан сугурта компанияси кредит туловларини кайтариш чоралари курилмаса суд тартибида ундирилиши тугрисида расман огохлантирилиб, хужжатлар судга такдим килиниши тугрисида расман хабардор килинганлар. 4. Сугурталовчиларнинг сугурта захиралари тугрисидаги НИЗОМ нинг 23- бандида «Содир булган, лекин хабар килинмаган зарарлар захираси сугурта туловларини амалга ошириш, жумладан ҳисобот даврида ёки унга кадар булган даврларда содир булганлиги ҳакида конун ёки шартномада белгиланган тартибда сугурталовчига хисобот даврида ёки унга кадар булган даврларда хабар қилинмаган сугурта ходисалари муносабати билан юзага келган, уз ичига зарарларни бартараф этиш буйича харажатларни олган, сугурталовчининг хисобот санасига мажбуриятларининг бахоланиши хисобланади» деб курсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 28
01.08.2017

Кредит шартномасида кўрсатилган кредит маблағларни қайтариш керак бўлган охирги кунигача банк мижози кредит маблағларни қайтармаган бўлса, ўша куннинг кейинги кунидан бошлаб банк мижози шартномани бузган ва шу сабабли банк мижозининг жавобгарлиги, яъни суғурта ҳодисаси содир бўлган деб ҳисобланади (ФКнинг 915 ва 919-мод.). ФКнинг 951-моддасининг 1-қисмида эса “агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим” деб  таъкидланган. Демак, суғурта шартномасида суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида 5 банк куни ичида хабардор килиниши кераклиги кўрсатилган бўлса, шу муддат ўтганидан кейин суғурталовчи суғурта товонини тўлашни рад этишга  ҳақли (ФКнинг 955-мод. 4-хатб.).

Шуни хам таъкидлаш жоизки, сиз кўрсатган Низом (АВда 15.12.2008 й. 1882-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда - Низом) суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш услуби ҳамда шакллантириш ва жойлаштириш тартибини белгилайди ва унда суғурта товонини талаб қилиш ва тўлаш тартиби кўрсатилмаган. Лекин мазкур Низомнинг 5-бандининг “г” – кичик бандига асосан суғурталовчи зарарлар захирасини (шу жумладан хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси) суғурта ҳодисасининг юз бериши билан келиб чиқувчи ҳамда суғурта шартномаси шартлари бўйича қопланиши лозим бўлган зарар (зиён)ни тўлай олиши учун шакллантиради деб хулоса чиқариш мумкин. Шу маънода, суғурта шартномасини тузганда суғурталовчи суғурта даврида содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарларни қоплаш мажбуриятини хам ўз зиммасига олиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика