Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖнинг таъсисчилари ўртасида тақсимланган фойда ҳисобига олинган товар моддий бойликлар дивиденд кўринишида берилса реализация қилинган деб ҳисобланадими?
2016 йил якуни бўйича МЧЖнинг соф фойдаси таъсисчилар ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланган. Таъсисчиларнинг ҳоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда дивидендлар корхона балансида мавжуд бўлган товар моддий бойликлар, шунингдек, таъсисчилар тарафидан тақдим этилган товар моддий бойликлар, ёки бажариладиган иш ва хизматлар учун келтирилган шартномаларни дивиденд ҳисобидан тўланиши белгиланган. Ушбу ҳолда ҳар бир келтирилган шартнома учун корхона раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилиб, бажарилган ишлар ва олинган товар моддий бойликлар счет-фактура билан МЧЖга қабул қилиниб, олинган куни топшириш далолатномаси билан таъсисчиларга ўтказиб берилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 366
04.08.2017

Корхона балансида бўлган товар моддий заҳиралар таъсисчига дивиденд кўринишида берилганда - реализация қилинган деб баҳоланади.

Бунда реализация қилиш обороти бўлиб:

  •  тайёр маҳсулот ёки товарларни ҳисобга олиш счётидан (2800, 2900) берилган ТМЗлар бўйича – уларнинг топшириш нархи (ёки таннархи);
  •  бошқа активлар берилганда – уларни чиқиб кетишидан олинган фойда (топшириш нархи ва баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ) ҳисобланади.

Президентнинг 09.08.1996й. ПФ-1504-сонли Фармони билан тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан ундирилиши тақиқланган. Агар корхона таъсисчи учун иш ва хизматлар ёки товарлар учун тўловларни амалга оширса, келгусида бу операциялар солиқ органлари томонидан юқоридаги белгиланган норманинг бузилиши сифатида қаралиб, муаммоли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Умуман олганда тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида бундай операцияларни корхонанинг иштирокисиз амалга оширишни маслаҳат берган бўлар эдик. Яъни, дивиденд солиғи тўлангач, дивиденд суммасини таъсисчининг банк ҳисобрақами ёки банк пластик картасига ўтказиб бериш, таъсисчи эса ушбу маблағларни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиши, ТМБ ёки бажариладиган ишлар учун тўловни амалга оширгани маъқул.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика