Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Пахта толасидан ип ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар бухгалтерияда маҳсулот ёки материал тарзида кирим қилинадими? Чиқиндиларни сотишдан тушган тушумдан бюджетдан ташкари мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар хисобланадими?
Корхонанинг асосий фаолияти пахта толаларини йигириш, турли қалава ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш. Пахта толасидан ип ишлаб чиқариш жараёнида пахта чиқиндилари (угар) ҳосил бўлади. Ушбу чиқиндиларни бухгалтерияда кандай акс этирилиши лозим.


Ответы экспертов
Ответов: 362
04.08.2017

Берилган саволларга жавоб бериш учун ишлаб чиқариш жараёнида айнан нима олинишини билиш муҳим: қайтариладиган чиқиндилар ёки қўшимча (йўл-йўлакай олинган) маҳсулот.

Қайтариладиган чиқиндилар деганда хом ашё (материаллар), ярим тайёр маҳсулотлар, иссиқлик берувчи ва бошқа турдаги моддий ресурсларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари тушунилади (СКнинг 142-моддаси).

Қайтариладиган чиқиндилар четга реализация қилинса, реализация қилиш нархида бошқа материаллар (1090 счет) таркибига 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счетидан кирим қилиниши керак (ВМҚ 05.02.1999й. 54-сон Қарорга илованинг 1.1.11.-банди).

Корхона учун материаллар сифатида ҳисобга олинган чиқиндилар реализацияси бошқа даромад ҳисобланиб (СКнинг 132-моддаси), уларни сотишдан тушган тушум мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларга тортилмайди (СКнинг 313, 317, 325-2-моддалари).

Технология жараёнини амалга ошириш натижасида олинадиган қўшимча (йўл-йўлакай олинган) маҳсулот қайтариладиган чиқиндилар жумласига кирмайди. Асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган маҳсулот, сотиш қиймати асосий маҳсулотга қараганда жуда паст бўлган маҳсулот қўшимча маҳсулот деб аталади (4-сон БҲМСнинг 35-банди). Улар тайёр маҳсулот сифатида кирим қилиниши зарур.

Қўшимча  маҳсулот реализациясидан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳисобланади.

Ушбу материалдан таржима қилинди:

http://vopros.norma.uz/question/7038

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика