Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Шу вазиятда банк ходимларининг харакати тугрими? Нима килсакки банк ходимлари (А) жамиятни олган кредити хамда уни сундириш максадида блок счетга куйган маблагларини (Б) жамият тасаффурига тулик утказиши ва (А) жамиятини хисоб варакаларини епишлари керак? (Банкга ДСИ дан (А) жамиятни бюджет олдида карзи йуклиги тугрисида маълумотнома такдим килинган) 2. (А) жамиятини (Б) жамиятига кушиш вактида тузилган якуний балансида кайд этилган маълумотлар, (А) жамиятини хисоб ракам епилмаганлиги ва унда пул киримларини амалга оширилаетганлиги сабабли узгариб бормокда. (А) жамияти кушилиш муносабати билан уз фаолиятини тугатганлиги «Ягона давлат реестрида» акс эттирилган булсада, банкдаги маълумотларда (А) жамияти харакатдаги ХЮС булиб колмокда. Шу сабабли биз (Б) жамият кандай килиб якуний балансни тузишимиз ва уни ДСИ га кайта топширишимиз керакми? Чунки (А) жамият тугатилган? 3. ДСИ маълумотлар базасида (А) жамияти уз фаолиятини кушилиш муносибати билан тугатилган корхоналар руйхатига
(А) Жамиятимиз узининг барча хукук ва мажбуриятлари билан, жамиятимизни хукукий ворислигини уз буйнига тулик олган (Б) жамияти таркибига кушилди. Бу узгаришлар 2017 йил 10 март санасида «Ягона дарча» марказида кайд этилиб, улар томонидан Ягона давлат реестрга узгартириш киритилгани хакида солик, банк, статистика идораларига маълумотномалар такдим килинди. Лекин жамиятларни кушилиш вактида (А) жамиятини сундирилмаган 600.0 минг АКШ доллари микдоридаги банк кредити хамда шу кредитни муддатидан олдин сундириш максадида (банкни рухсати билан) махсус блок счетга конвертация килиш учун куйган 4800,5 млн.сум микдорида пул маблаги мавжуд эди. Шу сабабли валютада олган кредитидан карзи борлиги туфайли хизмат крсатувчи банк (А) жамиятини унинг хисобваракларини хозирги кунга кадар ёпмаяпти, буни натижасида (А) Жамияти хисоб ракамига (мижозлар охоглантирилган булишига карамасдан) пул маблаглар кирими амалга оширилмокда. 3. ДСИ маълумотлар базасида (А) жамияти уз фаолиятини кушилиш муносибати билан тугатилган корхоналар руйхатига киритилган булсада, банкдаги хисоб ракам оркали кирим чиким операцияларини амалга оширганлиги аникланган ДСИ ходимлари тегишли давр учун тугатилган (А) жамиятидан тегишли хисоботларни такдим килишини талаб килишмокда. (А) жамияти тугатилган, мухрлар топширилган, ИНН электрон базадан чикарилган булса (А) жамияти кандай хати харакатларни амалга ошириши керак. (Б) жамиятичи ? 4. Банкни айби билан уз вактида ёпилмаган хисобваракаларда амалга оширилган операциялар учун (А) жамияти еки (Б) жамиятига нисбатан кандай жазо чоралари кулланилиши мумкин. Банк хисоб варакаси оркали амалга оширилган операциялар учун (А) жамиятида солик мажбуриятлари келиб чикмаган факат бу суммалар якуний балансни дебитор ва кредиторлар суммасини узгаришига олиб келган холос.


Ответы экспертов
Ответов: 180
11.09.2017

Маълумки, юридик шахсларни бирлаштириш қайта ташкил қилишнинг шаклларидан бири бўлиб ҳисобланади. 

Бир ёки бир неча жамиятни уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказган ҳолда тугатиш жамиятни бирлаштириш деб эътироф этилади. Бирлаштиришда иштирок этувчи ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бирлаштириш ҳақида ва бирлаштириш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади, бирлаштирилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши эса, топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилади. Топшириш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бирлаштириб олаётган жамиятга ўтади (“Масъулияти чекланган жамиятлар ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 51-м., кейинги матнда- Қонун).

Юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт (ФКнинг 52-м.).

Демак, “А” жамияти “Б” жамиятига бирлаштирилганлиги сабабли, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Б” жамиятига ўтиши лозим. “А” жамияти билан банк ўртасида тузилган кредит шартномасига қўшимча келишув расмийлаштирилиши лозим. Бир томондан банк, иккинчи томондан “Б” жамияти (“А” жамиятининг ҳуқуқий вориси сифатида) ўртасида тузиладиган ушбу қўшимча келишув асосида “А” жамиятининг пул маблағлари “Б” жамиятига ўтказилиши ва банкка кредит суммасининг тўловчиси “Б” жамияти деб кўрсатилиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика