Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Буйрак кучириб утказилган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасида кандай имтиёзлар мавжуд?
2017 йил март ойида жиянимнинг хар икки буйраги ишдан чиқди. Махаллий докторлар олдинда факат икки йул бор биринчиси конни мунтазам тозалаб бориш ёки буйрак кучириб утказиш дейшди. 2017 йил июнь ойида Хиндистонда буйрак кучириб утказиш операцияси амалга оширилди. Унинг кандай имтиёзлар мавжудлиги (ногиронлик нафакаси, сихатгохлард даволаниш ва хакозо) илтимос тулик маълумот берсаларинг.


Ответы экспертов
Ответов: 179
04.08.2017

Органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эгалар (22.07.2013й. 204-сон ВМҚга 1-Илованинг 7-б.). Бунда амбулатор поликлиниканинг даволовчи врачи томонидан тайинланган дори воситалари бепул берилиши керак. Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория поликлиника-муассасаси орқали берилади. Агарда поликлиникада керакли дори воситалари мавжуд бўлмаса, даволовчи врач уларни дорихоналардан имтиёзли бериш учун рецепт ёзади (22.07.2013й. 204-сон ВМҚга 2-Илованинг 8,11-б.).

Қолган имтиёзларга келсак, агар жиянингизга тиббий хулосага кўра I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса, қонунчиликда бир қатор ижтимоий, меҳнат муносабатларига оид, солиқларни тўлаш бўйича имтиёзлар мавжуд.

Ногиронлик тегишли тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади. Бунда тиббий кўрик шахснинг яшаш жойидаги туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК ёки агар фуқарода мазкур ТМЭК соҳаси бўйича алоҳида касалликлар мавжуд бўлган тақдирда - даволаш-профилактика муассасасига бириктириш жойидаги ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан ўтказилиши мумкин (1.07.2011 й. 195-сон ВМҚга 1-илованинг 3-б.).

Демак, фуқарога тиббий кўрик хулосасига асосан I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланса, у мазкур тоифалар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ижтимоий соҳанинг асосий имтиёзларини кўриб чиқадиган бўлсак, улар қуйидагилардан иборат:

1. Умумий касаллик туфайли келиб чиққан ногиронликда, агар шахснинг иш стажи етарли бўлса ногиронлик пенсияси тайинланади (“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 15,17-м., кейинги матнда-Қонун). Ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун фуқаронинг иш стажи ёшига мутаносиб равишда қуйидагича бўлиши керак:

 

Ёш

 

Иш стажи

 

23 ёшга қадар

 

2

23 ёшдан 26 ёшга қадар

 

3

26 ёшдан 31 ёшга қадар

 

5

31 ёшдан 36 ёшга қадар

 

7

36 ёшдан 41 ёшга қадар

 

9

41 ёшдан 46 ёшга қадар

 

11

46 ёшдан 51 ёшга қадар

 

14

51 ёшдан 56 ёшга қадар

 

17

56 ёш ва ундан ошганда

 

20

Бироқ, 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Агарда, умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлари пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмасалар, ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (Қонуннинг 18-м.).

2. I ва II гуруҳ ногиронлари (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари орқали санаторийларга бепул йўлланмалар билан таъминланади. Ушбу шахсларга йўлланмалар икки йилда бир маротаба (навбат асосида) берилиши керак (27.04.2012 й. 2356-сон АВда рўйхатдан ўтган Йўриқноманинг 3,4-б.).

3.  I ва II гуруҳ ногиронларига тегишли органлар[1] томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилади (“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонуннинг 5,6-м., кейинги матнда- №ЎРҚ-415). Ижтимоий хизматлар қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

- ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш хизматлари;

- уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар;

- кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларидаги ижтимоий хизматлар;

- интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар (№ЎРҚ-415нинг 13-м.).

4. ТМЭК томонидан ногиронни реабилитация қилишнинг якка татибдаги дастури (кейинги матнда-Дастур) ишлаб чиқилади. Дастур ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ишлаб чиқилади ва у ногирон организмининг, шунингдек меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятининг бузилган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган тиббий, касбий, ижтимоий ва бошқа реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олади (23.12.2010й. 307-сон ВМҚга 1-илованинг 2,7,9-б.). Даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация қилиш марказлари, бандликка кўмаклашувчи марказлар Дастурни бажаришлари шарт. Масалан, Дастурда ногирон учун йилда икки марта касалхонада даволаниш кўзда тутилиши мумкин ва ҳк.

Шу билан бирга, қонунчиликда I ва II гуруҳ ногиронларига бошқа имтиёзлар ҳам белигиланган (“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида ”ги қонуннинг 31-м.).

 


[1] Бу соҳада ваколатли органларга давлат бошқарув органлари, хокимиятлар, маҳаллалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари киради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика