Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тухум экспортини ЯСТ да кўрсатган ҳолда, шу суммага солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш учун қайси сатрда кўрсатиш керак?
Корхона паррандачиликка ихтисослашган бўлиб, товуқ тухумини экспорт килади. Шунингдек, озуқа емини ишлаб чиқариб, сотади. Корхона алоҳида- алоҳида ҳисоб юритган ҳолда, тухум ишлаб чиқаришга ягона ер солиқ тўловини, саноат маҳсулоти ишлаб чиқарганига ягона солиқ тўловини тўлайди. Экспорт қилувчи корхоналарга берилган имтиёздан фойдаланмоқчимиз. Тухум экспортини ЯСТ да кўрсатсак, солиқ ставкаси 3,5 фоизга тушади ва барча фаолиятга тадбиқ қилинади. Лекин ягона ер солиғини тўлаганлигимиз учун тухумни сотишдан тушган тушум солиққа тортилмайди.


Ответы экспертов
Ответов: 363
04.08.2017

Ўз маҳсулотини экспорт қилувчи кичик корхоналарга берилган имтиёз – ЯСТ ставкасини пасайтириш сизнинг ҳолатингизда тадбиқ этилмайди.

Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи (ЯЕС) тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ишлаб чиқариш соҳасида кичик корхоналар ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўлаши шарт (СКнинг 363-моддаси).

ЯСТ ҳисоб-китобида бундай корхонанинг фақат ЯСТга тортилувчи даромадлари, жумладан, улар бўйича имтиёз назарда тутилган бўлса, имтиёзлари акс эттирилади. Имтиёз қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарлар экспортининг  эркин алмаштириладиган валютадаги улушини аниқлаш учун ЯСТга тортилувчи сотишдан тушган тушумнинг умумий ҳажми ҳисобга олинади.

Сиз экспорт қилаётган маҳсулот эса ягона ер солиғи тадбиқ қилинадиган фаолият доирасида ишлаб чиқилган ва экспорт қилинган бўлиб, у ЯСТга тортилувчи даромад сифатида қаралмайди. Мос равишда ЯСТ учун белгиланган имтиёздан фойдаланиш учун ЯЕС тўлови тадбиқ этилувчи фаолияттан олинган даромадлар ҳисобга олинмайди.

Шу сабабли, корхонангиз қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадларига ЯЕС тўлови тадбиқ этилган бўлса, экспорт ҳажмидан келиб чиқиб ЯСТ ставкасини пасайтириш учун у даромадларини кирита олмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика