Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Чет эл инвестицияcи иштирокидаги корхона (МЧЖ шаклидаги қўшма корхона)нинг чет эллик таъсисчиси – юридик шахс бўлиб, унинг раҳбари ҳозирда мамлакатимиз ҳудудида ва у устав фондидаги ўз улушининг бир қисмини нақд валюта шаклида ҚКнинг банкдаги ҳисоб-рақамига топширмоқчи. Айтингчи бу қонуний мумкинми? Агар мумкин бўлса, чет эллик таъсисчиси – юридик шахснинг раҳбаридан қандай ҳужжатлар лозим бўлади?
Чет эл инвестицияcи иштирокидаги корхона (МЧЖ шаклидаги қўшма корхона)нинг чет эллик таъсисчиси – юридик шахс бўлиб, унинг раҳбари ҳозирда мамлакатимиз ҳудудида ва у устав фондидаги ўз улушининг бир қисмини нақд валюта шаклида ҚКнинг банкдаги ҳисоб-рақамига топширмоқчи. Айтингчи бу қонуний мумкинми? Агар мумкин бўлса, чет эллик таъсисчиси – юридик шахснинг раҳбаридан қандай ҳужжатлар лозим бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 28
08.08.2017

Қонун ҳужжатларда белгилангандек, юридик шахслар (резидент ва норезидентлар) томонидан нақд чет эл валютаси ва миллий валютани олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тақиқланган. Фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг томонидан берилган рухсатнома асосида бундай операцияларни амалга оширадиган ваколатли банклар нақд чет эл валютаси ва миллий валютани олиб кириш ҳамда олиб чиқиш ҳуқуқига эгалар (“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-мод., 7 ва 8- хатб.). Демак, чет эллик таъсисчи юридик шахс бўлса, унинг раҳбари шу юридик шахснинг вакили бўлиб ҚҚнинг устав фондига улуш сифатида нақд чет эл валютани кирита олмайди.

Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади (ФҚнинг 790-мод., 2-хатб.). Шунинг учун, чет эллик таъсисчи узининг банк ҳисоб рақамидан Ўзбекистон Республикаси банкида очилган ҚҚнинг валюта ҳисоб рақамига чет эл валюта маблағларини ҚҚнинг устав фондига киритиладиган улуш сифатида утказиши мумкин. Албатта, бунинг учун ҚҚ ваколатли банкда узининг номига валюта ҳисоб рақамни очиши керак бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика