Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходим корхона ҳисобидаги автомобиль учун аккумулятор сотиб олса, корхона унга ушбу харажатини қоплаб бериши керакми? Қандай асосларга кўра ва бухгалтерияда бу қандай акс эттирилади?
Ходим шахсий банк пластик картасидан ташкилот ҳисобидаги автомобиль учун аккумулятор сотиб олган. У ушбу харажатни қоплаб беришни сўраб, чекни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 392
08.08.2017

Агар автотранспорт ходимга хизмат мақсадида ҳайдаш учун топширилган бўлса, ушбу муносабатлар моддий жавобгарлик ҳақидаги шартнома билан расмийлаштирилган бўлиши керак. Корхона мулкига ходим айби билан зарар етказилганда ушбу зарар суммаси белгиланган тартибда ходимнинг даромадларидан қопланиши зарур (МКнинг 198-210-моддалари).

Агар корхона мулки ходим айбисиз таъмирталаб бўлса, масалан эскириш натижасида, корхона ўз мулкини ўз ҳисобидан таъмирлаб, фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириши керак (5-сон БҲМС “Асосий воситалар”).

Сизнинг ҳолатнгизда, агар аккумулятор эскириш натижасида ишдан чиққан бўлса, ва уни алмаштириш зарурати пайдо бўлган бўлса, у корхона ҳисобидан алмаштирилиши зарур эди. Айрим сабабларга кўра, ходим ва корхона раҳбари келишувига кўра автотранспортни яроқли ҳолатга келтириш учун ходим ўз маблағларини сарфлаган бўлса, бундай келишувни ҳужжатлар билан расмийлаштириб қўйиш зарур.

Бу ҳолатда, дефект (нуқсон)ларни аниқлаш далолатномаси тузилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси, ходим аризасига кўра корхона раҳбарининг ушбу харажатни ходимга қоплаб берилиши ҳақида буйруғи расмийлаштирилиши мумкин.

Мулк (аккумулятор) ходимдан топшириш – қабул қилиш далолатномаси асосида корхонага кирим қилинади. Унинг қиймати тўлов чеки (ва/ёки товар чеки, юкхати) билан тасдиқланади.

Шартнома, топшириш-қабул қилиш далолатномаси, тўлов чеки асосида корхонанинг ходим олдидаги қарзи тан олинади. Бухгалтерия ҳисобида у қуйидагича акс эттирилишм мумкин:

Дт1040 “Эҳтиёт қисмлар”

Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”.

Қарзнинг ходим пластик картасига қайтарилиши:

Дт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика