Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Боғча мудирасининг номуайян муддатга тузилган шартномани 1 йиллик шартномага ўзгартириш харакатлари конунийми?
Мен 31-ММТМ (махсус мактабгача таълим муассаси)да 2012 йилдан бери ишлаб келаман. хозирда МК-234-моддасига асосоан хомиладоорлик ва тугиш пайтидаги таътилдан муддатидан олдин ишга кайтдим. Хозир богча мудираси менга белгиланган мехнат шартномаси бериб кул куйдириб олди.Шартнома охирида шартнома муддати 1 йилга 2018 йил 1 августгача деб ёзиб куйилибди ва 1 нусхада тузилган, шартнома мудирада колди. Мен хозиргача ишлаб ундака 1 йилга мехнат шартномаси тузилмаган деб эътироз билдирсам. Бу йилдан шундай тузилад леб жавоб берди. Шунга менга бу масалада ёрдам беришингизни сурайман. Мудира харакатлари конунийми?


Ответы экспертов
Ответов: 18
09.08.2017

Ушбу ҳолатда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.

МКга кўра болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши керак (234-модданинг 5-қисми).

Шунга кўра, агар ходима болани парваришлаш таътилида бўлган даврда у билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаса, меҳнат шартномаси узайтирилади.

Муддатли (шу жумладан 1 йилгача) меҳнат шартномалари:

- бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;

- корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан;

- қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин (МКнинг 76-моддаси).

Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади (МКнинг 74-моддаси 3-қисми).

Меҳнат шартномалари МКга биноан номуайян муддатга, беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга ҳамда муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади (МКнинг 75-моддаси 1, 2-қисмлари).

Сизнинг ҳолатингизда, ходима болани парваришлаш таътилига чиққунга қадар у билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилган тақдирда ушбу шаклда тузилган меҳнат шартномасини ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузишга йўл қўйилмайди (МКнинг 75-моддаси 3-қисми).

Юқоридаги ҳолатда Сизга тақдим этилган муддатли меҳнат шартномасига имзо қўймаслигингиз керак эди. Шартноманинг тарафлар томонидан имзоланганлиги сизнинг ушбу шартнома шартларига рози эканлигингизни англатади.

Шунинг учун Сиз ўз меҳнат ҳуқуқларингизни тиклаш мақсадида Меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (суд, прокуратура)га ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Мурожаатда шартномага мажбурланган ҳолатда ёки алдов остида имзо қўйганлигингизни ва шу билан боғлиқ ҳолатларни тасдиқловчи далилларни акс эттиришингиз керак бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика