Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1) Биз ушбу қонуннинг 6.2 бандига асосан ўзимизнинг корхонадаги улушимиз ва корхона устав фондиги киргазилмаган янги биноларимизни гаровга қўйган холда хорижий шеригимизни розилигисиз банкдан кредит олишимиз мумкинми? 2) Устав фондида улушин 49 фоиз булган хорижий шерикнинг розилигиз кредит олиш учун қайси меъёрий хукукий хужжатлар асосида кредит олиш мумкин? 3) Банкнинг мутасадди рахбарлари ва ходимларининг ўз вақтида кредит беришни нотугри асосга таянган ҳолда берган жавоблари учун қонунда қандай жазо чоралари кўрилади?
Қўшма корхонамиз Республикамиз(улуши 51%) ва хорижий муассислари(улуши 49%) юридик шахслар томонидан устав фонди шакллантирилган бўлиб, Эркин иқтисодий зонада ўз фаолиятини олиб боради. Хозирги кунда корхонамиз томонидан банкнинг хорижий линияси оркали валютада кредит маблаглари жалб килган холда уз фаолиятини кенгайтиришни, яъни асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатишни ва янги иш ўринлари яратишни ўз олдига максад қилиб қўйган. Банк томонидан “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 6.1 бандига мувофик рад жавоби берилди. Банкдан бизга етарли тартибда жавоб берилмаганлиги ва қайси МҚҲ ли фойдаланишни айтмаганлиги сабабли биз қандай йўл тутишни билмай турибмиз. Хозирги кунда хориждан импорт шартнома асосида бир қисм ускуна ва материаллар келтирилиб “импорт -74” режимида турибди.


Ответы экспертов
Ответов: 300
13.08.2017

1, 2. Афсуски, савол муаллифи қайси ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона ҳақида гап бораётганлиги тўғрисида аниқ маълумот бермаган. Шундай бўлсада, хатда келтирилган маълумотларга кўра, мазкур ҳолатда амалиётда кенг тарқалган корхона шакли – масъулияти чекланган жамият (матн давомида - жамият) ҳақида гап кетаётганлигини тахмин қилиш мумкин.

Жамият бир иштирокчиси ўз улушини бошқа иштирокчининг розилигисиз эркин тасарруф этиш тўғрисидаги масала, агар жамият уставида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса («Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 13-моддаси), оддий квалификацион кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган масалалар сирасига киради ва унинг қабул қилинишида барча иштирокчиларнинг розилиги талаб этилмайди.

Бундан ташқари, мулкдорнинг умумий улушли мулкдаги ўз улушини гаровга қўйиши қолган мулкдорларнинг розилик беришини талаб қилмайди («Гаров тўғрисида»ги Қонун 7-моддаси 3-қисми).

Шундай қилиб, агар уставда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур ҳолатда кредит олиш масаласини ҳал қилиш борасида хорижий иштирокчининг розилиги талаб этилмайди.

3. Банк муассасаси масъул ходимлари томонидан ноқонуний равишда кредит ажратилишини рад этилиши, иш ҳолатларига кўра интизомий ёки жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.

Жумладан, улар томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, яъни улардан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп ё жуда кўп миқдорларда[1] зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, ёинки уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, бу қилмиш Жиноят кодексининг 192-11-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.

 


[1] «кўп миқдор» - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача ва «жуда кўп миқдор» - энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан юқори  бўлган миқдорни ташкил қилади (ЖК 8-бўлими).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика